“Адолат” бу – фаолиятим ва ғурурим

11 Июль, 21:51 • Давра суҳбати, Сирдарё вилояти, Янгиликлар • 232 марта кўрилди • Комментариев к записи “Адолат” бу – фаолиятим ва ғурурим нет

Бугун Ўзбекистон «Адолат» СДП Сирдарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан вилоят Фермерлар Кенгаши мажлислар залида суд-ҳуқуқ соҳаси бўйича давра суҳбати ташкил этилди.

Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг барча жабҳаларини модернизациялаш бўйича давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бошланган кенг қамровли ишлар изчил давом эттирилмоқда. Жумладан, суд тизимини босқичма-босқич демократлаштириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ва адолатли ҳимоя қиладиган суд ҳокимиятининг мустақиллиги тўғрисидаги конституциявий тамойилга қатъий риоя этилиши бугунги кунда суд-ҳуқуқ соҳаси ходимлари олдига қўйилаётган энг муҳим вазифалардан ҳисобланади.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилояти Кенгаши вилоят прокуратураси, Ўзбекистон Ҳакамлик судлари Сирдарё вилоят ваколатхонаси ҳузуридаги Ҳакамлик суди, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг Сирдарё вилояти бўлими ва қатор бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этган давра суҳбати ҳам “Қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш – барча эзгу мақсадларимизга эришишнинг энг муҳим шарти” деб номланди. Президентимизнинг 2017 йил 13 июнь куни суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи, муаммолар ва истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида сўзлаган нутқи тадбир қатнашчиларининг диққат марказида бўлди.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини ошириш, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг устувор йўналишлари этиб белгиланган.

Давра суҳбатини Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят кенгашининг раиси Дилшунос Абдуллаева қисқача кириш сўзи билан очиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш орқали халқимизнинг суд тизимига бўлган ишончини қатъий мустаҳкамлаш, судни том маънода “Адолат қўрғони”га айлантирилиши зарурлиги» юзасидан ўзини қисқача ижобий муносабатини тадбир иштирокчиларига билдириб ўтди.

Дилноза Мирзамаҳмудова, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати бош мутахассиси:

Юртбошимиз таъкидлаганларидек, адолат халқимиз учун азал — азалдан тинч ва фаровон ҳаёт мезони, барча эзгуликлар манбаи бўлиб келган. Соҳибқирон Амир Темур бобомиз “Куч – адолатда” деган ҳикматга риоя этиб, давлат бошқарувини ташкил қилиш, эл-юртнинг тинчлиги ва ободлигини таъминлашга эришганини қайд этиб, бугунги кунда мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этишда қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш энг муҳим вазифасидир.

Бу борада, Юртбошимиз фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш орқали халқимизнинг суд тизимига бўлган ишончини қатъий мустаҳкамлаш, судни том маънода “Адолат қўрғони”га айлантириш лозимлиги ҳақидаги фикрларини кенг жамоатчилик қаторида “Адолат” СДП фаоллари ҳам мамнуният билан қабул қилишди. Зеро, партия Сайловолди дастури “Адолат – ҳаётимизнинг бош мезони, адолат – ҳар бир инсон учун” тамойилига асосланиши бу борада партия депутатлик корпусининг ҳам масъулиятини янада оширди.

Шунингдек, йиғилишда сўз олган Ўзбекистон Ҳакамлик судлари Сирдарё вилоят ваколатхонаси ҳузуридаги Ҳакамлик суди раиси Мардали Маҳмудов, Ўзбекистон Республикаси Сирдарё вилояти “Адолат робита” адвокатлик фирмаси масъул ходими Наим Тангировлар ҳам ўз маърузаларида давлатимиз раҳбари истиқлол йилларида мамлакатимизда суд — ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш борасида амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтиб, бу борада ҳали ўз ечимини топмаган камчилик ва муаммоларни ҳам атрофлича таҳлил қилиб, муҳим амалий хулосаларни белгилаб берганлари ҳақида айтиб ўтишди.

Дилшунос Абдуллаева, Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят кенгашининг раиси:

Президентимиз ўз маърузасида “Адолат” сўзини қайта-қайта такрорлаганларида қалбимда чуқур ҳаяжон ва ўзгача ғурур ҳислари жўш урди ва ўз фаолиятимда ҳам бу сўз катта аҳамиятга эга эканлигини ҳис қилдим. Адолат сўзи нафақат мен ва менинг сафдошларим, балки, дунёнинг жамики нуқтасида ўз ғоявий асоси билан жуда катта кучга эга эканлиги кишини ғайратлантиради.

Сайёра Удаева, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди Сирдарё вилояти бўлинмаси раиси ўринбосари:

Давлатимиз раҳбари томонидан адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш борасида белгилаб берилган вазифалар ўз навбатида адолатлилик ғояси, барчанинг қонун олдида тенглиги, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, “Адолат – қонун устуворлигида” тамойилини амалиётга янада кенг жорий этиш тарафдори сифатида бизларни ҳам ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишга ундайди, дейди – тадбир иштирокчиси.

Йиғилиш сўнгида тадбир иштирокчилари томонидан ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассислари томонидан батафсил маълумот олдилар.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Сирдарё вилояти Кенгаши матбуот хизмати.

“Адолат” бу – фаолиятим ва ғурурим was last modified: Июль 11th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »