Қайнона – оиланинг аҳиллигини таъминлайди

27 Июль, 14:18 • Аёллар қаноти, Андижон вилояти, Кўрик-танлов, Янгиликлар • 100 марта кўрилди • Комментариев к записи Қайнона – оиланинг аҳиллигини таъминлайди нет

Президентимиз томонидан оилани мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш ва фарзанд тарбиясига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада қайноналарнинг масъулиятини ошириш ва ёш оилаларни мустаҳкамлашда уларнинг тажрибаларини намуна қилиб кўрсатилаётгани бежиз эмас.

Бу борада Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан ўтказилаётган “Адолатли қайнона” кўрик-танлови кўпчиликда қизиқиш уйғотмоқда. Тадбир доирасида тарғиботчилар ҳар бир оилага кириб боришга, қайноналарни оиладаги масъулиятини оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Қўрғонтепа туманида бўлиб ўтган кўрик-танлов ўзига хос маънавият байрамига айланди. Унда маҳаллалардан таклиф этилган беш нафар иштирокчи ғолиблик учун курашди.

Белгиланган шартларда оила ва маҳалла муносабатлари, никоҳнинг муқаддаслиги, оилада ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, барчага ибрат бўлаётган адолатли қайноналарнинг фаоллигини ошириш ва рағбатлантириш кўзда тутилгани аҳамиятли. Бу айни вақтда Аёллар қаноти фаолиятини жонлантиришга ҳам хизмат қилади.

Иштирокчилар биринчи навбатда, ўзларининг фаоллиги, лидерлик қобилияти ва оиладаги ўрнини кўрсатдилар. Ўзлари яшаётган ҳудудда хотин-қизлар ва  ёшлар тарбияси борасида амалга оширилаётган ишларни кўрсатиш билан бирга ўз таклифларини билдирдилар. Оиланинг мустаҳкам бўлиши ва бахтли яшаши кўп жиҳатдан қайнонанинг ҳаёт тажрибаси, билимдонлиги ва оила аъзоларининг ўзаро муносабатларига боғлиқ эканлиги саҳна кўринишларида намойиш этилди.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан Нодира МФЙда яшовчи Тожибархон Аҳмедованинг билимдонлиги, Истиқлол МФЙ вакили Оқибатхон Юсупалиеванинг зукко ва уддабуронлиги. Соҳибқирон маҳалласида яшовчиларнинг маслахатгўйига айланган Мухтасархон Абдулхакимованинг муомала маданияти ва оиладаги тутими эътироф этилди. Уларнинг қайнона сифатида келинларга қандай муносабатда бўлиш юзасидан берган маслахатлари кўпчиликка манзур бўлди.

– Бугунги тадбир чиндан ҳам хотин-қизларнинг маънавиятини юксалтиришга, оиладаги ўрнини яратишга хизмат қилади,-дейди Қўрғонтепа туман маънавият-тарғибот маркази раҳбари Гулбаҳор Қосимова.- Адолатчиларнинг бу ташаббусини оммалаштириш керак. Чунки биз оилада қайноналарнинг ўрнини ярата олсак ҳар қандай муаммога ечим топамиз. Энг асосийси,оилада соғлом маънавий мухит яратилади.

Тадбир якунида ҳакамлар томонидан иштирокчиларнинг чиқишлари юқори баҳоланди. Ғолиблик Маъмуробод маҳалласида яшовчи икки келиннинг суюкли онаси Оминахон Болтабоевага насиб этди. Энг муҳими, кўрик-танлов чин маънода маънавият тантанасига айланди.

Малохатхон МУСАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Андижон вилоят Кенгаши раиси ўринбосари,

Аёллар қаноти раиси.

Қайнона – оиланинг аҳиллигини таъминлайди was last modified: Июль 27th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »