Ҳар бир фуқаро партия эътиборидан четда эмас

29 Июль, 17:41 • Қорақалпоғистон Республикаси, Сайловчилар билан учрашувлар, Янгиликлар • 230 марта кўрилди • Комментариев к записи Ҳар бир фуқаро партия эътиборидан четда эмас нет

Партиямиз тизимида ҳафтанинг чоршанба кунлари ҳар бир фуқаро билан юзма-юз мулоқот ўрнатиш куни деб белгилангани электоратимиз билан яқиндан мулоқот қилиш имкониятини кенгайтирмоқда.

Мулоқотлар давомида сайловчилар томонидан билдирилган таклиф ва мурожатлар партиямиз вакилларини ва депутатларимизни фаол ҳаракат қилишга чорламоқдалар.

Масалан партиямиз Қўнғирот туман Кенгаши фаолларидан иборат ишчи гуруҳи аъзолари 26 июнь куни тумандаги “Навоий” МФЙда бўлиб 14 та хонадонга ташриф буюрди.

Фуқароларга мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти тушунтирилиб, уларнинг ҳаётий муаммолари эшитилди.

Фуқаролар томонидан “Навоий” маҳалласининг айрим кўчалари асосан Қ.Абдиров кўчаси таъмирталаб ҳолатга келиб колганлиги таъкидлаб ўтилди.

Худуддаги № 25, 17-сонли мактабгача таълим муассасалари моддий-техник базаси, болалар учун яратилган шароитлар ўрганилганда 25-сонли мактабгача таълим муассасаси жойлашган бино таъмирталаб ҳолатдалиги ва тегишли ускуналар тўлиқ етишмаслик муоммалари борлиги аниқланди.

Ушбу мактабгача таълим муассасаси ва Қ.Абдиров кўчасини таъмирлаш масалалари бўйича партиямиздан сайланган туман Кенгаши депутати М.Жангакбаев томонидан туман ҳокими ўринбосари Б.Камалов номига 2017 йил 27 июль куни депутат сўрови юборилди.

Нукус шаҳар Кенгаши фаолларидан иборат ишчи гуруҳи аъзолари шаҳардаги «Ақотаў» маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, аҳоли билан бўлган мулоқотлар давомида 21 кичик туман 11Б уй 30 хонадон эгаси якка-ёлғиз яшаётган А.Енгаличеванинг ҳолидан хабар олинди.

Суҳбат давомида А.Енгаличева ўзи яшаётган уйнинг ички пардозлаш ишлари юзасидан қилган мурожаатига асосан, халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати А.Абдреймова депутатлик назоратини ўрнатган ҳолда, маҳалла раисини жалб этиб, ушбу мурожаатга ижобий ечим топилди.

Партиямиз Кегейли туман Кенгаши томонидан тузилган ишчи гуруҳининг «Жалпак-жап» овул фуқаролар йиғинига бўлган ташрифи ҳам бесамар кетмади.

«Манжиўли» элатли пунктида истиқомат қилувчи 1996 йилда туғилган, Халқобод саноат-трансфорт коллежини тамомлаган фуқаро Қуралбой Ҳайтбаевнинг ишсизлик муаммоси бўйча қилган мурожаатига асосан, партия Кегейли туман Кенгаши раиси М.Мамбетниязов ва халк депутатлари Кегейли тумани Кенгаши депутати З.Сагидуллаевалар туман бандликка кўмаклашиш маркази билан биргаликда мурожаатни ўрганиб чиқиб, Куралбай Хайтбаев ўз мутахассислиги буйича “Амударё” бассейн ирригация тармоклари бошқармасига навбатчи электр устаси бўлиб ишга кабул килинди.

Албатта, мана шундай амалий ишлар электоратимиз ишончини қозонишга хизмат қилиши аниқ.

Шарипа ТОРЕШОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши матбуот котиби.

Ҳар бир фуқаро партия эътиборидан четда эмас was last modified: Июль 29th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »