Ҳар бир фуқаро партия эътиборидан четда эмас

11 Июль, 09:27 • Аёллар қаноти, Қашқадарё вилояти, Тадбир, Янгиликлар • 369 марта кўрилди • Комментариев к записи Ҳар бир фуқаро партия эътиборидан четда эмас нет

Куни кеча Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Қашқадарё вилоят Кенгаши «Аёллар» қаноти ташаббуси билан ҳомий ташкилотларни жалб этган ҳолда партия лойиҳаси доирасида Яккабоғ тумани “Саҳоват” интернат уйидаги қариялар ҳолидан хабар олинди.

Партиянинг “Саховат-беназир қадрият” лойиҳаси доирасида жойларда меҳр-мурувват тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Бугун Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши “Аёллар” қаноти ташаббуси билан Яккабоғ туманидаги “Саҳоват” интернат уйида партия фаоллари ва ҳомийлар, туман ҳокимлиги вакиллари ташриф буюриб, қариялар ҳолидан хабар олдилар. Партиядошларимиз, “Саҳоват” уйида истиқомат қилаётган ўзгалар парваришига муҳтож кексалар, ногиронлар ҳузурида бўлиб, ҳомийлар томонидан ажратилган қимматбаҳо совға-саломларни улашиб, ушбу «Саҳоват» уйига қувонч олиб кирдилар.

Яккабоғ тумани «Саҳоват» уйи маъмурияти:

Бугун “Адолат” партияси фаолларининг қалби ўксик, меҳр мурувватга муҳтож қарияларимиз ҳолидан хабар олиб, моддий ёрдам кўрсатишганидан интернат уйида яшовчиларнинг кўнгли тоғдек кўтарилди. Партия фаолларининг бу каби ҳайрли ташаббусларидан мамнунмиз.

Дарвоқе, муқаддас ҳадисларимизда алоҳида таъкидланганидек, хайрли ва савоб ишларни ҳар ким ҳар куни қилмоғи керак. Партиянинг “Саховат-беназир қадрият” лойиҳаси доирасида вилоят партия ташкилотлари томонидан ҳудди шундай тадбирлар барча туманларда ҳам бўлиб ўтмоқда. Хусусан, партиянинг Китоб, Қамаши туман Кенгаши ташаббуси билан «Болалар уйлари»да ҳам шу каби учрашувлар ташкил этилиб, истиқболимиз эгаларига ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилди.

Шукроналик халқимизга хос фазилат. Айниқса, фариштасифат кексаларимиз бу борада бизга ибрат. Яккабоғ туманидаги “Саҳоват” интернат уйида истиқомат қилувчи нуроний отахон ва онахонларни кириб келаётган мустақиллик байрамининг 26 йиллиги байрами билан қутлашганда кўзларида севинч ёшлари қалқиб, Юртбошимиз раҳнамолигида мамлакатимиз янада гуллаб-яшнасин, саховатпеша элимизнинг фаровонлиги зиёда бўлсин. Тинч-осойишта юртимизга кўз тегмасин, дея дуо қилишди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Қашқадарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати.

Ҳар бир фуқаро партия эътиборидан четда эмас was last modified: Июль 11th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »