Баркамол авлод юрт бунёдкори

12 Июль, 09:44 • Бухоро вилояти, Ёш адолатчилар, Тадбир, Янгиликлар • 47 марта кўрилди • Комментариев к записи Баркамол авлод юрт бунёдкори нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қоракўл туман Кенгаши “Ёш адолатчилар” қаноти фаоллари томонидан “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Баркамол авлод юрт бунёдкори” мавзусида тадбир ташкил этилди. Унда партиянинг Қоракўл туман Кенгаши фаоллари ҳамда “Тожикент” МФЙ ёшлари иштирок этишди.

Тадбирни ташкил этишдан асосий мақсад ёшларни ҳар томонлама соғлом ва навқирон қилиб тарбиялаш, спортга бўлган қизиқишини янада ошириш, уларнинг ҳам жисмонан, ҳам маънан баркамол фарзанд қилиб вояга етказиш экан, маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари ҳамда партиянинг Қоракўл туман Кенгаши ходимлари бунга жуда катта эътибор қаратишди.

Алишер Ходиев, туман “Ёш адолатчилар” қаноти раиси:

Ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш бугунги кунда энг долзарб вазифалардан бири бўлиб келмоқда. Хусусан, партия ташаббукорлигида ва “Тожикент” МФЙ ҳамкорлигида ушбу ҳудуддан сайланган халқ депутатлари Қоракўл туман Кенгаши депутати Раъно Шукурлаева кўмагида маҳалла ёшлари учун тадбир ташкил этилди. Асосий мақсад – ёшларни спортга қизиқтириш, уларнинг дунёқарашини шакллантириш, турли зарарли ва ёт ғояларга қарши курашишни ўргатиш экан, бу борада барчамиз бирдек масъулиятни ҳис этган ҳолда ўз вазифаларимизни амалга оширишимиз даркор.

Тадбирда ёшлар шахмат, стол тенниси бўйича ўзаро куч синашди. Ташкил этилган ушбу тадбир ёшларнинг маҳалла ишларидаги фаоллигини кўрсатди. Партиянинг туман Кенгаши “Ёш адолатчилар” қаноти фаоллари ҳар бир маҳалла ёшларининг қизиқиши билан ўртоқлашиб, уларнинг етук мутахассис бўлиб улғайишларида ўзларининг зарур таклиф ва тавсияларини беришди.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби
.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »