Биз ёшларга кенг имкониятлар яратилмоқда

8 Июль, 16:55 • Ёш адолатчилар, Муносабат, Сирдарё вилояти, Янгиликлар • 133 марта кўрилди • Комментариев к записи Биз ёшларга кенг имкониятлар яратилмоқда нет

Яқиндагина бўлиб ўтган қурултойда Сирдарё делегатлари орасида ёшлар вакилидан мен ҳам иштирок этдим. Чиндан ҳам тарихий воқеа, эсда қоларли сананинг шоҳиди бўлдим. Ушбу қурултойда шахсан Юртбошимизнинг ўзлари иштирок этиб, ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказдилар. Энг қувонарлиси шундаки, муҳтарам Президентимиз қурултой бошланишида биз ёшлар учун кутилмаган янгиликларни дастур негизида тайёрлаб келганлари бизни ғоятда шод этди. Юртбошимиз томонидан 2017 йил 30 июнь санасини ёшлар куни деб эълон қилганликлари биз ёшлар учун совға бўлди десам янглишмаган бўламан.

Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг биз қизлар тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтган ҳолда алоҳида журнал ташкил этилишини таъкидлаб ўтганларида ич – ичимдан севиниб ўтирдим ва мен келажакда мана шу журнал очилса, бу журналга ўз мақолаларим, шеърларим билан фаол қатнашиб, ўз ҳиссамни қўшишга албатта ҳаракат қиламан деб ният қилиб қўйдим.

“Зулфия” мукофотига ҳамоҳанг тарзда, мард йигитларимиз учун “Мард ўғлонлар” давлат мукофоти, шунингдек, “Келажак бунёдкори” унвони таъсис этилиши биз ёшларни қувонтирди.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи дастури таркибига имконияти чекланган ёшлар билан ишлаш ҳам ўринли тарзда киритилганлиги ва бу ҳақида шахсан Юртбошимиз ҳам ўз маърузаларида “Имконияти чекланган ёшлар билан биз ишламасак, қани айтингларчи ким ишлайди, биз ёрдам қўлини чўзмасак, ким четдан келиб уларга ёрдам қўлини чўзади?” деган маънода айтган сўзлари бутун зални, барча делегатларни юрак – юрагигача етиб борди назаримда ва гулдурос қарсаклар билан кутиб олинди.

Умуман олганда йиғилиш менда жуда катта таассурот қолдирди. Мамлакатимиз раҳбарининг биз ёшларга алоҳида эътибор қаратиб, кенг имкониятлар яратиб бераётганликлари, нафақат вилоятимизда, балки, бутун Ўзбекистон ёшларига олам-олам қувонч баҳш этмоқда десам янглишмайман.

Нодира ҒОЗИЕВА,

«Адолат» СДП Сирдарё вилоят Кенгаши
“Ёш адолатчилар” қаноти фаоли,

“Зулфия” номидаги Давлат мукофоти совриндори.

Биз ёшларга кенг имкониятлар яратилмоқда was last modified: Июль 8th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »