Бола тарбиясига бефарқ бўлмайлик

11 Июль, 09:43 • Давра суҳбати, Ёш адолатчилар, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 143 марта кўрилди • Комментариев к записи Бола тарбиясига бефарқ бўлмайлик нет

Куни кеча Ўзбекистон “Адолат” СДП Нарпай туман Кенгаши “Ёш адолатчилар” қаноти ташаббуси билан “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида ташкил этилган давра суҳбатида туман прокурори катта ёрдамчиси И.Тураев, туман ИИБ ходими А.Рузимуродов, Янгиобод МФЙ имом хатиби А.Мирзаёровлар ушбу долзарб мавзу юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини баён қилдилар.

Бугунги шиддатли глобаллашув даврини ҳеч бир муболағасиз, инсоният тақдирини белгилаб берадиган ғоялар, ахборотлар жанги содир бўлаётган давр деб аташ мумкин. Ахборот алмашиш ва етказиш йўллари бугун шу даражада кўпайганки, улар инсоният ҳаётини яхшилашга хизмат қилиш билан бир қаторда, уларнинг оромини йўқолишига, тинчини бузилишига ҳам сабаб бўлмоқда. Интернет каби маълумот узатиш воситалари том маънодаги ижобий жиҳатини намоён қилиш билан бирга, халқаро террорчилар, жумладан, диний-сиёсий жангариликнинг ўз ғараз мақсадлари йўлида фаол фойдаланаётган қуролига ҳам айланиб қолмоқда.

Таъкидлангандек, албатта мамлакатимизда ҳар бир соҳада эришилаётган барча улкан ютуқларимизнинг замирида жамиятимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик ҳисобланади. Барчамизга яхши маълумки, бутун дунёда қонли низолар, чуқур сиёсий танглик, ижтимоий ва иқтисодий беқарорлик ва қуролли тўқнашувлар юз бераётган, ақидапараст оқимлар ёшлар ичидаги фаолиятини меҳнат мигрантларини таъсир доирасига олаётган, экстремистик мазмундаги материалларни электрон кўринишда кенг тарқатиб, интернет орқали тарғибот қилаётган бир вақтда биз ёшларимизнинг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини оширишимиз, уларда ватан тақдирига дахлдорлик туйғусини шакллантиришимиз, яратилган имкониятлардан оқилона фойдаланиб, тинчлигимизни асрашимиз ҳар қачонгидан ҳам муҳим саналади.

А.Мирзаёров, имом хатиб:

Ҳовлимизга қўшнининг эчкиси кириб ўтган йили эккан дарахтимизни кемирса, қачон қорни туйса кетади деб қараб тура оламизми? Нега фарзандларимиз шу йўлга кириб кетгунига қадар биз беэътибор бўлдик? Тарбияда қачон қайерда адашдик? Шу каби саволларга жорий йилнинг 15 июнь куни Тошкент шаҳрида «Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби» мавзусидаги анжумандаги нутқида батафсил жавоб бериш билан бир қаторда, ҳар биримизнинг олдимиздаги устувор вазифаларни белгилаб бердилар. Дарҳақиқиат фарзанд тарбиясида, фанат ота-она, мактаб масъул деб, боқимандалик кайфиятига берилмасдан, барчамиз бир ёқадан бош чиқариб, биргаликда ҳаракат қилсак бундай салбий иллатлар домига ҳеч бир фарзандимиз, маҳалладошимиз тушиб қолмайди.

Ш.Бобоқулова, пратия фаоли:

Юртбошимиз яқинда ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувда ёшларнинг кенг қатламларига тааллуқли бўлган долзарб масалалар, аввало, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни катта мақсадлар сари сафарбар этиш, уюшмаган ёшлар билан ишлаш, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан олиб борилётган ишларни чуқур таҳлил қилиб, барчамизнинг олдимизга аниқ вазифаларни белгилаб бердилар. Албатта, “Тарбия қанча мукаммал бўлса, халқ шунча бахтли яшайди” деган ибратли сўзларни унутмаган ҳолда, мукаммал тарбияга эришиш учун бу масалада бўшлиқ пайдо бўлишига йўл қўймасдан, уюшган ва уюшмаган ёшлар ўртасида тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб боришни кенг йўлга қўйиш бугунги кун талабидир.

Давра суҳбати якунида ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этиш борасида яратилган шароитлар ва берилаётган имкониятлар ҳақида батафсил тушунчалар берилди.

Соли ЗОИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Нарпай туман Кенгаши раиси в.в.б
(Самарқанд вилояти).

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »