Болаларга беринг дунёни

31 Июль, 20:00 • Тадбир, Тошкент вилояти, Янгиликлар • 68 марта кўрилди • Комментариев к записи Болаларга беринг дунёни нет

Мазкур тадбир тафсилотлари “Ўзбекистон 24” радио канали орқали ёритилди.

Куни кеча Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши томонидан Оққўрғон тумани ҳокимлиги, Ўзбекистон “Ёшлар иттифоқи” Оққўрғон тумани Кенгаши билан ҳамкорликда Бўстонлиқ туманидаги “Офтобжон” оромгоҳида партиянинг “Саховат беназир қадрият” лойиҳаси доирасида “Болаларга беринг дунёни” мавзусида хайрия тадбири ўтказилди.

Унда Ўзбекистон “Адолат” СДП Халқ депутатлари  вилоят, туман Кенгаши депутатлари, Оққўрғон тумани ҳокимлиги, Ўзбекистон “Ёшлар иттифоқи” Оққўрғон тумани Кенгаши вакиллари, элимизнинг суюкли санъаткорлари ва ОАВлари ходимлари иштирок этди.

Тадбирда Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан ёшларга оид давлат сиёсатини янада такомиллаштиришга, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уюшмаган ёшларни жамиятда фаоллигини оширишга катта эътибор қаратилмоқда. Ана шу борада Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши ҳам Оққўрғон туманидаги 78-сонли махсус ихтисослаштирилган мактаб интернатида тарбияланувчи ва таҳсил олувчи имконияти чекланган болалар, кам таъминланган оилаларнинг фарзандларига, меҳр-мурувватли бўлиш, саховат кўрсатиш, ижтимоий ҳимоя қилишга эътибор қаратилди.

Тадбирни Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси кириш сўзи билан очиб берар экан, партиянинг сайловолди дастурида “Адолат – ҳар бир инсон учун” деган тамойилининг мақсад-вазифаларини бажариш орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган болаларга эътибор қаратилаётганини таъкидлаб ўтди.  Дарҳақиқат эртамиз эгалари бўлган болажонларни ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, уларнинг хоҳиш-истакларини рўёбга чиқариш, барча шароит ва қулайликларни яратишга давлатимиз томонидан катта аҳамият қаратилмоқда. Тадбир давомида Оққўрғон туманидаги 78-сонли махсус ихтисослаштирилган мактаб интернати тарбияланувчилари ўзларининг бадиий чиқишларини намойиш этишди.

-Бунунги тадбирда Оққўрғон туманидаги бир қатор ҳомий ташкилотлар қаторида Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши ҳам ўз ҳиссасини қўшиши катта аҳамиятга эгадир, — деди Халқ депутатлари Оққўрғон тумани Кенгаши депутати Алишер Қурбонов. – Шу билан бирга туман Кенгаши депутатлари ҳам электоратимиз таркибидаги тиббиёт ходимлари билан ҳамкорликда имконияти чекланган болаларни тиббий кўрикдан ўтказиш, уларни саломатлигини яхшилашга эътибор қаратмоқдамиз.

Таниқли санъаткорларнинг болаликни тараннум этувчи куй-қўшиқлари болажонларга ўзгача қувонч улашди.

Тадбир якунида ҳомий ташкилотлар томонидан 78-сонли махсус ихтисослаштирилган мактаб интернати тарбияланувчиларига совғалар топширилди.

 Зулайҳо ЧЎЛПОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »