Бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш бугунги кун талаби

31 Июль, 19:53 • БПТ, Давра суҳбати, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 128 марта кўрилди • Комментариев к записи Бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш бугунги кун талаби нет

Партия ғояларини кенг тарғиб қилишда асосий ташаббускор бўладиган бошланғич партия ташкилотлари ҳар қандай сиёсий партиянинг негизи ҳисобланади. Бинобарин, партия электорат ишончини қозонишда, ўз олдига қуйган мақсад ва вазифаларни муваффақиятли амалга оширишда, айнан ана шу қуйи бўғинларга таянади.

Бугун ҳар соҳада жадал одимлаётган замон, глобаллашув жараёни барча соҳада бўлгани каби сиёсий партиялар фаолиятида ҳам янада тараққий этишни, ривожланишни талаб этмоқда. Бунинг учун айниқса, сиёсий партиянинг қўйи бўғинидаги ҳар бир фаоли, аъзоси ҳамда масъул ходимларининг билим салоҳиятлари ҳар жиҳатдан юксак, сиёсий-ҳуқуқий дунёқараши юқори бўлиши билан бир қаторда, ижтимоий ҳаётда фаол бўлиши лозим.

Шу боисдан Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши ташаббуси билан партиянинг туман ва шаҳар Кенгашларида мавжуд бошланғич партия ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлдаги Олий Мажлиси палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги маърузасидан келиб чиқадиган партия олдида турган устувор вазифалар ижросида ташаббускор ва фаол бўлиш, кадрлар салоҳиятини юксалтириш, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида бошланғич партия ташкилоти аъзолари, партия фаоллари иштирокида тадбирлар ташкил этилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Қўшработ туман “Булоқбоши” МФЙ Сув хўжалиги идораси, “Мустақиллик” МФЙ Суғурта бўлими, “Булоқбоши” МФЙ Табиатни муҳофаза қилиш қўмиталари қошида ташкил этилган БПТларда “Биргаликда юксак ҳуқуқий маданият сари” лойиҳаси доирасида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Таъкидлангандек, сайловолди дастуримизда келтирилган устувор мақсад ва ғояларни ҳаётга тадбиқ этиш, электорат манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида аниқ таклиф ва ташаббусларни илгари суришда БПТларининг ўрни беқиёс, шунинг учун ҳам қўйи бўғинларда шижоатли, ташаббускор аъзолар сонини янада кенгайтириш, кадрлар заҳирасини шакллантириш масалалари ҳар қачонгиданда долзарб ҳисобланади.

Қизғин мунозараларга бой тарзда ўтказилган ушбу тадбирда БПТ раисларининг сиёсий – ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, билимини ошириш учун ўқув курслари ташкил этилиши, БПТ раиси фаол, интилувчан БПТ аъзоларини депутатликка заҳира сифатида олинишига алоҳида эътибор қаратилиши лозимлиги ҳақидаги таклифлар билдирилди. Шунингдек, Юртбошимизнинг маърузаларидан келиб чиқадиган устувор вазифаларни ижросини таъминлаш йўлида фикр мулоҳазалар алмашиб, истиқболдаги ишларни режалаштирилиб олинди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП Самарқанд вилоятидаги барча ҳудудий ташкилотлари ва бошланғич партия ташкилотларида бундай давра суҳбатлари кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.

Абдухамид ТУХТАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Қўшработ туман Кенгаши раиси.

Бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш бугунги кун талаби was last modified: Июль 31st, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »