БПТ йиғилишида долзарб масалалар муҳокама қилинди

31 Июль, 19:05 • БПТ, Давра суҳбати, Сирдарё вилояти, Янгиликлар • 124 марта кўрилди • Комментариев к записи БПТ йиғилишида долзарб масалалар муҳокама қилинди нет

Президентимизнинг жорий йил 12 июль куни Олий Мажлис палаталари ва сиёсий партиялар вакиллари билан учрашувдаги маърузасидан сўнг сиёсий партиялар нуфузи ҳар доимгидан баланд бўлиши кераклиги эътироф этилмоқда. Жойларда партияларнинг халқ манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган фаолияти чуқур таҳлил этилиб, камчиликларни бартараф этиш, шунингдек, фаолиятни юксалтириш учун билдирилган таклифлар атрофлича ўрганилмоқда.

Сайхунобод туманидаги “Шодлик” маҳалла фуқаролар йиғини қошида ташкил этилган бошланғич партия ташкилотида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Парлемантимиз хақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” номли маърузасида белгиланган вазифа ва топшириқлар ижроси бўйича давра суҳбати ўтказилди.

—Президентимиз мазкур йиғилишда жуда кўп камчиликларга тўхталдилар, — дейди МФЙ маслаҳатчиси,  БПТ раиси Туйғуной Хасанова —Юртбошимиз: “Сиёсий партиялар рақам ортидан қувиб, аъзолари сонини кўпайтириш бўйича мусобақа ўйнамоқда. Натижада турли хунук ҳолатларга йўл қўйилмоқда. Уларнинг қанчаси партиянинг ғояси, мақсад ва вазифаларини чин юракдан ҳис қилади ва шу ғояни амалга ошириш учун курашга тайёр?” деган фикрлари нечоғли тўғри эканлиги барчамизга маълум. Айни вақтда биз давлатимиз раҳбари қўйган саволга жавобни сон кўрсаткичи билан эмас, балки сифат билан кўрсатишимиз зарур. Мана шу масала ҳар битта бошланғич партия ташкилоти олдидаги муҳим вазифа бўлиши керак. Назаримда кўпчилик аъзоларнинг бу саволга жавоб бериши қийин. Шу сабабдан, фикримча қуйи тузилмаларда ҳам партия мақсад-вазифаларини, бугунги сиёсий жараёнларга тўғри ёндашишни тарғиб қиладиган, керак бўлса, ўргатадиган сиёсий ўқувларни ташкил қилиш лозим. Зеро, бугунги кунда биз ислоҳатларнинг кузатувчиси эмас, ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлишимиз даркор.

Тумандаги барча бошланғич партия ташкилотларида ўтказилаётган бундай давра суҳбатлари жонли, очиқ, мулоҳазаларга бой тарзда кечмоқда. Ўртага ташланган фикрлар кескинлиги, таклифлар, муаммолар долзарблиги билан эътибор қозонмоқда.

Тадбир давомида кўрилган масалалар юзасидан қизғин савол-жавоблар бўлди.

Мамлакат БЕРДИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Сайхунобод туман Кенгаши раиси
(Сирдарё вилояти).

БПТ йиғилишида долзарб масалалар муҳокама қилинди was last modified: Июль 31st, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »