БПТ: партия фаолиятига кўмак бўлайлик

29 Июль, 19:00 • БПТ, Бухоро вилояти, Янгиликлар • 94 марта кўрилди • Комментариев к записи БПТ: партия фаолиятига кўмак бўлайлик нет

Бошланғич партия ташкилотлари партия сайловолди дастурининг ғоявий мақсадларини тарғиб этишда, фуқароларнинг сиёсий қарашларини янада шакллантиришда ўз ҳиссаларини қўшиб келишмоқда. Хусусан, Бухоро вилоят Аҳоли репродуктив саломатлик марказида ташкил этилган бошланғич партия ташкилоти 49 нафар аъзони ўзида бирлаштирган бўлиб, фуқароларнинг саломатлиги йўлида ўзларининг хизматларини аямай келишмоқда. БПТ аъзолари партиямизнинг сайловолди дастуридан келиб чиққан ҳолда қатор сиёсий тадбирлар ташкил этишда ҳамда уларда фаол бўлишда ўз ташаббусларини кўрсатишмоқда.

Хусусан, давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 12 июлдаги маърузалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш ҳам айни шу БПТда ташкил этилди. Унда кун тартибидан ўрин олган асосий масала Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 июлдаги сиёсий партия вакиллари, сенаторлар билан учрашувдаги маърузасида сиёсий партия маҳаллий Кенгшаларига берилган баҳо, улар фаолиятидаги камчиликлар, йўл қўйилган хатолар тўғрисида тўхталиб ўтилар экан, партия маҳаллий Кенгашлари билан БПТ лари орасидаги ҳамкорликнинг сустлиги, маҳаллий Кенгашларга депутатликка номзодлар захирасини яратишда, партия сайловолди дастуридаги вазифаларни тарғибот қилишда, партияга янги аъзолар олишда қатор муаммоларга сабабчи бўлаётгани, шу сабабли бу ҳамкорликни доимий йўлга қўйиш вақти келганлиги ҳақида гапирилди.

Гулбаҳор Обидова, БПТ аъзоси, вилоят аҳоли репродуктив саломатлик маркази ҳамшираси:

Давлатимиз раҳбарининг маърузалари билан танишиб чиққач, жуда сиёсий дунёқарашга эга бўлдим. Хусусан, партияларга берилган танқидий баҳо уларни янада куч билан ишлашга, ўз фаолиятимизга масъулият билан ёндашишга хизмат қилиб келар экан, бунда бошланғич партия ташкилотлари ҳам эътиборли бўлмоғи зарур. Биз партиянинг таянчи эканмиз, унинг ғоявий мақсадларини тарғиб этиш бизнинг ҳам асосий вазифамиздир. Давлатимиз раҳбарининг партиялардаги “Ёшлар қанотининг” фаолиятига танқидий ёндашганлари ўринли бўлди. Айни шу масала юзасидан ҳар биримиз партиянинг фаол аъзоси сифатида ёшлар билан ишлаб, уларнинг муаммоларини ўрганиб, энг муҳими, ечимини топишда қўшқанот бўлмоғимиз шарт.

Маърузадан келиб чиққан ҳолда БПТнинг аъзоси сифатида ўзимнинг Бухоро шаҳар Кенгаши фаолиятини юксалтириш, тарғибот ишларини кенгайтириш учун уюшмаган ёшлар орасига кўпроқ кириб бориш, уларни партия дастурлари билан таништириш таклифини бераман. Бу эса албатта партия сафдошларини кенгайтиришга хизмат қилади. Шунингдек, ёшлар орасида келиб чиқаётган ҳар қандай муаммо ва салбий оқибатларнинг олдини олишда ёрдам беради.

Йиғилишда БПТ раисларининг сиёсий билимини ошириш учун албатта ўқувлар ташкил қилиш кераклиги, маҳаллий Кенгашларга депутатликка номзодлар захирасига БПТ раиси ва аъзолари киритилишига эътибор қаратилиши ҳақидаги таклифлар ҳам берилди.

Маъруза муҳокамасига бағишланган йиғилишлар партиянинг Бухоро шаҳар Кенгашидаги бошқа БПТларда ҳам ташкил қилиниб, улар аъзоларининг сиёсий саводхонлигини шакллантирмоқда. Шу билан бирга партия фаолиятига ўз ҳиссаларини қўшиш борасида фикр ва мулоҳазалар билдирилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг партия фаолиятига эътибор билан ёндашиш, сайловолди дастурдан келиб чиққан ҳолда белгиланган вазифаларни амалга ошириш, уюшмаган ёшлар билан ишлаш, соғлиқни сақлаш соҳасига, ёш олимлар билан ишлаш масалаларига эътибор қаратиш зарурлиги борасидаги фикрлари барчамизни янада ташаббускор бўлишимизда кўмак бўлмоғи шарт. Зеро, ҳар қандай ташаббус – фаолиятимизни янада шакллантиради.

Нутфулло ИЗОМОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Бухоро шаҳар Кенгаши раиси.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »