БПТ: Ҳуқуқий маданият — адолатли жамият асоси

24 Июль, 10:59 • Андижон вилояти, БПТ, Янгиликлар • 198 марта кўрилди • Комментариев к записи БПТ: Ҳуқуқий маданият — адолатли жамият асоси нет

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, қонунлар ижросини таъминлаш ва пировардида адолатли жамият қуришга бўлган эътибор янада ортди. Бу борада жамоатчилик назоратининг кучайтирилгани ва жойларда ўтказилаётган тарғибот тадбирлари ўз самарасини бермоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Хонобод шаҳар Кенгаши томонидан шаҳар давлат санитария эпидемиология назорат марказидаги бошланғич партия ташкилотида «Биргаликда юксак ҳукукий маданият сари» лойиҳаси доирасида ўтказилган давра суҳбатида ҳам айни шу масалага эътибор қаратилди. Тадбирда бошланғич партия ташкилоти (БПТ) аъзолари томонидан жамоатчилик орасида ҳуқуқий маданият тарғиботини ташкил этилиши, хонадонларга ташриф чоғида қонунчилигимизга киритилаётган ўзгартишларни етказиш баробарида фуқароларни қийнаётган муаммоларни ўрганиб борилаётганлиги таҳлил қилинди. Бу борада ҳуқуқшуносларнинг фикрлари эшитилди.

Зилола Жунадуллаева, Ўзбекистон “Адолат” СДП Хонобод шаҳар кенгаши раиси:

Соҳа ходимлари бизнинг энг ишончли суянчимиз. Бугун уларнинг партиявий фаолияти ҳам ўрганилди. Қувонарлиси, партиядошларимиз давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ислохотларга бефарқ эмас. Президентимизнинг ҳар бир чиқишларини кузатиб, белгиланган вазифаларни бажаришда фаоллик кўрсатмоқдалар. Айниқса, суд тизими ходимлари билан учрашувда билдирилган фикрлар улар учун дастуриламалга айланди. Партиямизнинг ўз олдига қўйган вазифаси ҳам айни мана шундан иборат.

Давра суҳбати якунида Президентимиз Шавкат Мирзиеевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ва Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари билан учрашувдаги танқидий фикрлари ўрганилди. Шундан келиб чиқиб олдимизда турган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгиланди.

Шу куни хонободлик адолатчилар шаҳардаги 25 та хонадонларга ташриф буюриб, фуқаролар билан ҳуқуқий мавзуда суҳбат ўтказдилар.

 

Муҳаббат ОТАМИРЗАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Андижон вилоят Кенгаши иш юритувчиси.

БПТ: Ҳуқуқий маданият — адолатли жамият асоси was last modified: Июль 24th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »