Бу ватан, бу юрт — барчамизники, унинг тарққиёти биз ёшларга боғлиқ

7 Июль, 14:45 • Ёш адолатчилар, Муносабат, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 273 марта кўрилди • 4 комментария к записи Бу ватан, бу юрт — барчамизники, унинг тарққиёти биз ёшларга боғлиқ

Ватанимиз тараққиётининг ҳар бир довонини ёшларимиз ҳаёти, уларнинг интилишлари, барча соҳада қўлга киритаётган улкан ютуқларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шу сабабдан ҳам эртамиз эгалари бўлган ёшларга Юртбошимиз раҳнамолигида давлатимиз томонидан доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиб келинмоқда. Бу эса ўз навбатида, биз каби ёшлар зиммасига залворли масъулият юклайди.

Айниқса, куни кеча “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонинг қабул қилиниши биз ёшлар учун имкониятлар эшигини янада кенг очиб беришга хизмат қилади.

Ушбу фармон билан танишар эканман ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, ўқиш, меҳнат ва жамоат ишларида ҳар томонлама фаол иштирок этаётган ёшларни тақдирлаш мақсадида “Келажак бунёдкори” медалини таъсис этилиши ҳақида ўқиб, ушбу медал кўп тенгдошларим қаторида менга ҳам насиб қилади деган ниятни кунглимга тугиб қўйдим.

Шу сабабдан ҳам биз ёшлар, билдирилаётган ишончга муносиб, Ватан равнақи йўлида собитқадам бўлишга интилишимиз, ҳар биримиз, бу ватан, бу юрт — мeники, унинг тарққиёти мeнга боғлиқ деган эзгу фикр билан яшаб, бу йўлда бор куч ва имкониятларимиздан самарали фойдаланишимиз, ён-атрофимиздаги дўстларимизни ҳам бунга даъват этишимиз лозимдир.

Шундай эзгу фикр ва ниятни ўз олдига мақсад қилиб қўйган ёшлар бор экан халқимиз бунданда фаровон, эртанги кунимиз нурафшон бўлади, шундай ёшлар бор экан, Она Ватаним Ўзбекистон ривожланишдан, тараққиётдан ортда қолмайди ва муҳтарам Юртбошимиз орзу қилганидeк, жаҳондаги энг ривожланган давлатлар қаторидан жой эгаллаши шубҳасиз.

Мен ўз келажагим, ҳаётимни она диёрим Ўзбекистондан айро тассаввур қила олмайман, ўз шахсий манфаатларимни халқим манфаатлари билан бир уйғунликда кўраман. Ҳозирда Самарқанд давлат чет тиллар институтининг биринчи босқич талабасиман, келажакда ўз соҳам бўйича малакали мутахассис бўлиб, ватаним тараққиёти йўлида ўзимнинг муносиб ҳиссамни қўшаман. Зеро, давлатимиз томонидан биз ёшлар учун яратиб берилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланиш халқимиз олдидаги фарзандлик бурчимиз эканлигини унутмайлик азиз тенгдошлар.

Эъзоз ҲАЗРАТҚУЛОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Самарқанд вилоят Кенгаши
«Ёш адолатчилар» қаноти етакчиси.

Бу ватан, бу юрт — барчамизники, унинг тарққиёти биз ёшларга боғлиқ was last modified: Июль 7th, 2017 by matbuot

Бу ватан, бу юрт — барчамизники, унинг тарққиёти биз ёшларга боғлиқ учун 4та шарҳ

  1. тантап:

    мақолани кимнидир номидан ёзиш яхши эмас муаллиф эгаси ўзи ёзганмикан?

  2. Эзоза:

    Муаллиф эгаси билан савол жавоб ўтказиб унинг сиёсиёсий билимдонлигини текшириш зарур чунки юқоридаги гаплар кўчирилган гаплар

  3. anora:

    munosabatda aniq masala maqsad yuq ushbu muallif egasi bilan siyosiy savodxonligini siyosiy markaz kadrlar suhbatidan utishi darkor

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »