Экспо-2017: Ўзбекистон етакчилар қаторида

4 Июль, 18:56 • Дунё янгиликлари, Янгиликлар • 202 марта кўрилди • Комментариев к записи Экспо-2017: Ўзбекистон етакчилар қаторида нет

“Экспо-2017: Келажак энергияси” Халқаро ихтисослашган кўргазмасида ташриф буюрувчилар сони бўйича Ўзбекистон ва Ҳиндистон давлатлари етакчиликни қўлга киритишмоқда, деб хабар бермоқда «Астана ЭКСПО-2017» миллий компанияси.

Манбааларга кўра, 10 июндан 27 июнга қадар ушбу халқаро кўргазмага ташриф буюрувчилар сони 425 минг 377 нафардан ортиқни ташкил этган.

Аввал хабар берганимиздек, кўргазмада Ўзбекистон учун ажратилган павильонда намойиш этилаётган муқобил энергия манбаларида ҳаракатланувчи машиналарнинг уч хил намунаси кўпчиликда қизиқиш уйғотган эди. Ушбу экспонатлардан биринчиси — томига қуёш панеллари ўрнатилган электромобил консепти бўлса, иккинчиси — матиз базасидаги, водородда ҳаракатланувчи синов модели. Ушбу автомобилнинг ўз аналогларидан асосий фарқли жиҳати шундаки, унда водород сақланадиган бак йўқ бўлиб, бу эса юқори даражадаги хавфсизликни таъминлайди. Бундай двигател ишининг натижаси сифатида чиқариш тизимидан сув ажралиб чиқади. Учинчи ишланма — электро-картингнинг тажрибавий платформаси, унда транспорт воситасининг аккумулятор батареялари, куч электромоторлари ва барча электрон тизимлари ўзаро ҳаракатларининг турли вариантлари синовдан ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Остонада “Экспо-2017: Келажак энергияси” Халқаро ихтисослашган кўргазмаси жорий йилнинг 10 сентябрига қадар давом этади. Ушбу кўргазмада 100 дан ортиқ мамлакатлар ўз лойиҳалари билан иштирок этишмоқда.

Интернет манбалари асосида
И.Джураев тайёрлади.

Экспо-2017: Ўзбекистон етакчилар қаторида was last modified: Июль 4th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »