Инсон манфаати ҳар нарсадан улуғдир

12 Июль, 10:20 • Депутатлик гуруҳи, Жиззах вилояти, Янгиликлар • 247 марта кўрилди • Комментариев к записи Инсон манфаати ҳар нарсадан улуғдир нет

Бизнинг энг катта бойлигимиз бу, юртимизнинг тинч ва ободлигидир. Мамлкатимизнинг шу бебаҳо бойлигини асраб-авайлаш учун ҳар биримиз ҳар куни фидокорона ишлашимиз, изланишимиз зарур. Халқимиз “Маҳалла-Ватан ичидаги Ватан!” деб бежизга айтмайди. Аждодларимиздан азал-азалдан маҳалла ва оилаларнинг тинч, осуда ва бахамжихат яшаши мерос бўлиб қолган. Прездентимиз ташаббуси билан, бу қадриятларимизни асраш ҳамда амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли маҳалла ва оилалар тинчлигини, қадр-қимматини жойига қўйиш, оғирини енгил қилиш, саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом авлодни тарбиялашга кенг имкониятлар яратиш, инсонларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш асосий мақсадимизга айланган. Мамлакатимизда бу йилни “Халқ билан мулоқат ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилиниши аҳоли билан доимий мулоқотни жонлантириш, фуқароларнинг меҳнат қилишга бўлган конституциявий ҳуқуқларини ҳар томонлама таъминлаш, сифатли таълим ва малакали тибиий хизматни, ҳаётнинг қулай ижтимоий-маиший шароитларини яхшилаш, “Инсон манфаати ҳар нарсадан устун” деган эзгу ғояни жорий этиш ва шу асосида ислоҳотларни чуқурлаштириш устувор вазифалардандир.

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Жиззах вилоят Кенгашида сайловчилар билан юзма-юз мулоқот қилиш инсонларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таминлаш мақсадида партия фаоллари ҳамда депутатлардан иборат ишчи гуруҳлар тузилди.

Жорий йилнинг 28 июнь санасидан бошланган Ўзбекистон «Адолат» СДП Жиззах вилояти фаоллари ва депутатлик гуруҳи аъзоларидан иборат ишчи гуруҳи вакиллари жойларда кенг аҳоли қатламининг ҳаёт даражаси, турмуш тарзи билан яқиндан танишиб, уларни қийнаётган муаммолар, ечимини кутаётган масалаларни ижобий ҳал этиш борасида чора-тадбирларни кўриб чиқишди.

Мазкур ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда жойлашган хонадонларга ташриф буюрилиб, фуқароларга кичик бизнес ва тадбиркорлик билан шуғулланиш, банклардан имтиёзли кредитлар олиб, иссиқхоналар қуриш, паррандачилик, лимон ва ёнғоқ дарахтларини экиш орқали қўшимча даромадларга эга бўлиш юзасидан тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди. “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлур” деган принсципни амалда рўёбга чиқариш учун, ҳафтанинг ҳар чоршанба куни “Адолат қонун устуворлиги” куни деб эълон қилиниб, гуруҳ аъзолари томонидан кенг тарғибот- ва ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда.

Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан вилоят миқёсида жами 11 та МФЙ ўрганилиб, 128 та хонадон, 2 та хўжалик юритувчи субъект фаолияти ва ижтимоий объектлар ҳолати атрофлича ўрганилди. Ўрганишлар мобайнида аҳоли томонидан 14 та мурожатлар келиб тушди. Ушбу масалаларни ижобий ҳал этиш мақсадида тегишли ташкилотларга 3 та депутатлик сўрови юборилди.

Мамлакатимизда Конституция асосида қабул қилинаётган қонунлар, умуман олганда, барча меъёрий ҳужжатлар мазмун-моҳияти жихатдан инсонпарварлик намунаси ҳисобланади. Инсонпарварлик ғоялари мазмун ва тамоиллари ўзбек миллий ментелитетининг асосий қисмидир. Барча олиб борилаётган тарғибот ишлари халқимизнинг фаровон ва албатта бахтли яшаши учун қилинаётган саъй-ҳаракатлардир.

Шаҳодат СУЛТОНОВА

Партиянинг фаол аъзоси.

Инсон манфаати ҳар нарсадан улуғдир was last modified: Июль 12th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »