Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият

19 Июль, 18:46 • Жиззах вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 134 марта кўрилди • Комментариев к записи Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият нет

Юртбошимиз Ш.Мирзиёев ҳудудларга борганида ҳамиша халқнинг дарди билан яшаб, уларнинг ичига кириш, одамларнинг маданиятини, дунёқарашини ошириш ҳамда бугунги кунга бўлган муносабатини ўзгартиришимиз кераклигини аълоҳида таъкидлаб ўтадилар. 12 июль куни Президентимиз билан бўлиб ўтган видеоселекторда ҳам жорий йилни бежизга “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинмаганлиги ва бу борада ҳар бир ташкилот ўзининг амалий ишларини кўрсатиши ва шу билан биргаликда халқ ишончини қозониш энг муҳим вазифа эканлиги, ҳар бир қилган ишимизда адолат биринчи ўринда туриш керакли тўғрисида гапириб ўтилди.

Давлатимиз раҳбари томонидан видеоселекторда сиёсий партияларнинг ўтган даврдаги фаолияти танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди. Йиғилишда сиёсий партияларнинг бугунги кундаги фаолияти қониқарли даражада эмаслиги, қуруқ мажлисбозликка асосланганлиги, амалий ишлар кам қилинаётганлиги, ўз сайловолди дастури бўйича ишлар олиб борилмаётганлиги, сиёсий партиялардан сайланган маҳаллий Кенгаш депутатлари ўз сайловчилари олдида ишончини оқлай олмаётганлиги ҳақида гапириб ўтилди.

Юртбошимиз қайд этганларидек, бугунги кунда партиямиз салоҳиятидан тўлақонли фойдалана олмаяпмиз, партияга етук мутахасисларни жалб қилиш, кадрлар тайёрлаш етарли даражада эмаслиги, фракция ва маҳаллий Кенгаш депутатлари билан тизимли алоқалар йўлга қўйилмаганлиги айтиб ўтилди. Қабул қилинадиган қонун лойиҳаларини ўз вақтида маҳаллий Кенгашларга етказиш, партиятининг қуйи тизимидан таклиф ва фикрлар олишга оқсоқланмоқда. Бугун фаолиятимизда кўпроқ марказдаги партия экспертларининг фикр ва хулосалари билан чекланиб қолмоқдамиз. Партиянинг қуйи бўғинига ва оддий фуқароларга етиб борганимизча йўқ. Бугунги вазифамиз партиянинг барча бўғинларининг узвий алоқадорлигини таъминлаш орқали халқимизнинг қонунлар муҳокамасидаги иштирокини кенгайтиришимиздан иборат.

Ўтган 2016 йил мобайнида “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши томонидан сессияга умуман масала киритилмаганлиги қайд этилди. Юртбошимиз таъкидлаган танқидларнинг барчаси ўринли. Афсуски, партиямиз фаолияти бугунги кунда талабга жавоб беради, деб айта олмаймиз. Сабаби, партиямиз 2014 йилда қабул қилган Сайловолди дастурида илгари сурилган устувор ғояларнинг каттагина қисми мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг талабларига жавоб бера олмаяпти. Шундан келиб чиқиб, Сайловолди дастуримизни керак бўлса, ҳар йили ўзгартириб, бугунги шиддаткор замондаги янги муаммоларни бартараф этишга йўналтирилган илғор ва пешқадам ғоялар билан бойитиб боришимиз лозим.

Юртбошимиз томонидан билдирилган вазифаларни таҳлил этиб, тўғри хулоса чиқарган ҳолда, фаолиятимиздаги камчиликларни бартараф этиш чораларини кўришга, сайловчиларга берган ваъдаларимизни амалга оширишга ва халқимиз ишончини қозониш йўлида барча куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз.

Рустам ТЎЙЧИЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Жиззах вилоят Кенгаши раиси.

Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият was last modified: Июль 19th, 2017 by Ilhom

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »