Испания парламенти

12 Июль, 20:45 • Дунё парламентларида, Янгиликлар • 146 марта кўрилди • Комментариев к записи Испания парламенти нет

Испания парламенти “Кортес” деб номланади. Кортес ўз ўрнида икки палата: 350 аъзодан ташкил топган «Депутатлар Конгресси» ҳамда 266 нафар сенаторлардан иборат.

Бош Кортес (исп. Cortes Generales/Cortes Españolas ) – Давлат вакиллик ҳамда Испания Қонунчилик ҳокимиятининг (Парламент) бош органи бўлиб, ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланади.

Иккала палата ҳам бир вақтнинг ўзида умумий, тенглик асосида тўғридан-тўғри яширин овоз бериш йўли билан сайланади ва мустақил тарзда фаолият юритади.

Парламент палаталарининг ваколат муддати тўрт йилни ташкил этади. “Депутатлар Конгресси”га пропорционал (тенглик) вакиллик тизими асосида сайловлар ўтказилса, сенаторларни сайлашда мажоритар (кўп тизимлилик) асосда қабул қилинади. Яъни, сенаторлар учун сайловлар мажоритар тизимда амалга оширилади. Ҳар бир вилоятдан 4 та, Канарка, Майорка, Тенериф оролларидан 3 та, Сеута ва Мелилья шаҳарларидан 2 тадан сенатор сайланади.

Орол вилоятларга тўхталадиган бўлсак, уларнинг ҳар бири сенаторларни сайлаш учун ўзининг орол Кенгаши ёки “Кабилдо”сини тузиш имкониятига эга.

Орол ҳудуди квотаси Испания Конституциясининг 69-моддаси 3-бандида белгилаб ўтилган.

Бошқа кичик ороллар эса (Ивиса, Форментера, Гомера, Иерро, Лансароте ва Ла-Пальма) битта сенатор сайлаш ҳуқуқига эга.

Бундан ташқари, сенаторларнинг бир қисми “автоном жамоалар” деб аталадиган қонунчилик идоралари томонидан тайинланади.

Испания қонунчилигида “Депутатлар Конресси” аъзоларининг домий сонини белгиланмаган. Шу боисдан Испания Конституциясига мувофиқ “Депутатлар Конресси”га 300 тадан 400 тагача депутатлар сайланиши мумкин.

Охирги йилларда “Депутатлар Конгресси”га асосан 350 та депутат сайланмоқда, “Сенат” таркибини эса 208 та ва 46 та “автоном жамоалар” деб аталувчи қонунчилик идоралари томонидан тайинланган жами 254 та сенатор ташкил қилмоқда.

Мамлакатдаги 50 та вилоятнинг ҳар бирида сайлов округи мавжуд бўлсада, Африканинг шимолий соҳилларида жойлашган Сеута ва Мелилья Испания тожига тегишли ҳисобланади ва Конгрессга фақат биттадан депутат сайлай олишади.

Испания Парламентининг ўзига хос хусусиятларидан яна бири депутатларнинг императив мандат билан боғланмаганлигидир. Бу ҳолатда депутатлар исталган вақтида бошқа фракцияларга эркин тарзда ўтиб кетиши мумкин. Агар фракция минимал тарзда тенг ярмига қисқариб кетса, тарқатиб юборилади. Фракция аъзолари эса агарда бошқа фракция таркибига ўтиб кетмаса, у ҳолда аралаш гуруҳ таркибига қўшиб юборилади.

Испания парламентининг ўзига хослигини таҳлил қилар эканмиз, мамлакат сиёсий партияларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтиш лозим. Испания давлати кўппартиявий тизимга асогсланган бўлиб, жами 22 та сиёсий партия расмий тарзда рўйхатдан ўтган.

1978 йилда қабул қилинган Испания Конституциясига мувофиқ 2015 йил 20 декабрида Парламент сайловлари бўлиб ўтди ва унда сиёсий партиялар фаол иштирок этишди. Унда Конгрессга 350 та депутат, Сенатга эса 266 тадан 208 та сенатор сайланди. Сайловда сайловчиларнинг 69,7 фоизи овоз беришди.

Сайлов натижаларга кўра ҳозирги “Халқ депутатлари Конгресси” таркиби қуйидагича тақсимланди:

  1. Халқ партияси — (134 ўрин);
  2. Испания социал ишчилар партияси — (84 ўрин);
  3. “Падемос” Испания сўл сиёсий партияси — (67 ўрин);
  4. Фуқаровий-фуқаролар партияси — (32 ўрин);
  5. Католония сўл республикачилар партияси — (9 ўрин);
  6. Басклар миллий партияси — (5 ўрин);
  7. Аралаш гуруҳ — (19 ўрин).

Интернет маълумотлари асосида
Шаҳбоз САЙФУТДИНОВ тайёрлади.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »