Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз

2 Июль, 12:25 • Андижон вилояти, Семинар, Янгиликлар • 208 марта кўрилди • Комментариев к записи Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз нет

Андижонда «Жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупция ҳолатларининг олдини олиш бўйича фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш масалалари» мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан ташкил этилган тадбирда Андижон вилоятида фаолият юритаётган босма ОАВ ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ҳамда Ўзбекистон «Адолат» СДП сафидаги журналистлар иштирок этдилар.

Тадбирда 2017 йил 4 январдан Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни кучга киргани ва мазкур Қонун ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил 2 февралда Президентимизнинг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинганига эътибор қаратилди.

Шу муносабат билан ОАВ ва фуқаролик жамияти институтлари вакилларининг коррупциявий ҳолатларга қарши курашиш масалаларидан хабардорлигини янада ошириш, мазкур Қонуннинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш, коррупцияга қарши кураш масалаларини ёритиш бўйича касбий билим ва кўникмаларни оширишдан зарурлиги таъкидланди.

Замирахон Кимсанова, «Давр садоси» газетаси муҳаррири, «Адолат» СДП фаоли:

Бугунги семинар биз адолатчи журналистлар зиммасидаги масъулиятни янада оширди. Чунки сайловолди дастуримизда қам бу борада аниў вазифалар белгиланган. Мақсадимиз-жамоатчилик орасида тарғибот ишларини кучайтириш орқали коррупцияга йўл қўймаслик.

Таъкидланганидек, коррупция — ҳар қандай мамлакатнинг миллий давлатчилик асослари, сиёсий ва иқтисодий барқарорлигига жиддий хавф солиб, фуқароларнинг ижтимоий адолат, қонун устуворлиги ва давлат органларига бўлган ишончини сусайтиришига олиб келувчи иллатлардан ҳисобланади. Мазкур иллатга қарши самарали курашиш, унинг олдини олишга муносиб ҳисса қўшиш Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг устувор мақсад ва вазифаларидан саналади.

Бинобарин, партиямиз давлат бошқаруви органлари, назорат этувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар фаолиятида қонунчиликка амал қилиниши устидан назоратни кучайтириш, қонунчилик меъёрларини бузишга, уларни нотўғри ва эркин талқин этишга, тўрачилик, расмиятчилик, коррупцияга йўл қўймаслик тарафдори эканлиги билан боғлиқ ғоя «Адолат» СДПнинг Сайловолди платформасида аниқ белгиланган.

Семинар-тренинг якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга соҳа мутахассислари томонидан жавоблар олишди.

Муҳаббат ОТАМИРЗАЕВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Андижон
 вилоят Кенгаши иш юритувчиси.

Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз was last modified: Июль 2nd, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »