Маҳаллалардаги ички йўларни асраб-авайлаш ҳар биримизнинг бурчимиздир

31 Июль, 11:38 • Ишчи гуруҳ, Навоий вилояти, Янгиликлар • 149 марта кўрилди • Комментариев к записи Маҳаллалардаги ички йўларни асраб-авайлаш ҳар биримизнинг бурчимиздир нет

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Навоий вилоят Кенгаши ташаббуси билан Навоий шаҳридаги “Ишонч” маҳалла фуқаролар йиғинида партиянинг “Жамоатчилик назорати – қонун устиворлигининг гарови” лойиҳаси доирасида маҳалладаги ички йўллар ўрганилди.

Юртимизда йўл инфратузилмасини такомиллаштириш, янги йўллар барпо этиш кенг кўламда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларининг муҳим йўналишларидан бири саналади. Бундай саъй-ҳаракатлар иқтисодиёт тараққиётига хизмат қилиши билан бирга аҳолига катта имконият ва қулайликлар яратмоқда.

— Бугунги кунда “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги қонун ижроси юзасидан партия ташкилотлари ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳлари томонидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилган “Жамоатчилик назорати — қонун устуворлигининг гарови” лойиҳаси амалиётга изчил йўналтирилмоқда.

Партиямизнинг мазкур лойиҳаси ушбу йўналишдаги дастурий мақсадларимизни ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ҳаётга татбиқ қилиш, бу борадаги фаолиятимизни янада кучайтириш, йўлларни асраш ва обод этишда яхши самаралар бераяпти.

Ички йўлларни асраб-авайлашда жамоатчилик назоратини олиб бориш, маҳалла фаолларининг масъуллигини ошириш, аҳоли ўртасида йўллардан фойдаланишга доир қонун-қоидалар мазмунини тушунтириш, партия ташкилотлари ва маҳаллалар ҳамкорлигини кучайтириш бугунги кунда долзарб масалалардан бири ҳисобланади.

Қурбонов Бахриддин, “Адолат” СДП вилоят Кенгаши раис ўринбосари:

Навоий шаҳри маҳалла ва кўчалари янада кўркамлашиб, йўлларимиз равон ва кенг қилиб қурилмоқда. Бу каби ишларда ҳар биримиз фаол иштирок этиб, яъни йўлларни асраб-авайлаб, кўчаларни тоза сақлаб, дарахт ва гул кўчатлари экиб шаҳримизни янада обод бўлишига муносиб ҳисса қўшишимиз лозим.

Лойиҳа доирасида вилоятнинг барча туман, шаҳарларида ишчи гуруҳлар томонидан маҳалалардаги мавжуд ички йўллар ҳолати ўрганилиб, ўрганиш натижалари бўйича халқ депутатлари Кенгашлари сессиялар кун тартибига масала киритиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда

Алишер РЎЗИҚУЛОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Навоий вилоят Кенгаши бош мутахассиси.

Маҳаллалардаги ички йўларни асраб-авайлаш ҳар биримизнинг бурчимиздир was last modified: Июль 31st, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »