Маҳалламиз пахлавонлари

31 Июль, 18:52 • Кўрик-танлов, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 140 марта кўрилди • Комментариев к записи Маҳалламиз пахлавонлари нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Шовот туман Кенгаши ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими ҳамкорлигида тумандаги 2-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида партиянинг “Фарзандлари соғлом юрт-қудратли бўлур” лойиҳаси доирасида спорт мусобоқаси ана шу мавзуда бўлиб ўтди. Мусобоқага партия фаоллари билан биргаликда тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари, партиянинг депутатлари ҳамда мазкур спорт мактабининг ўқувчилари ва мураббийлари иштирок этишди. Мусобоқани “Маҳалла” жамоат фонди туман бўлими раҳбари Хушнуд Матюсупов кириш сўзи билан очиб берди. Унда Давлатимиз томонидан барча соҳалар каби спорт соҳасига ҳам қаратилган чуқур эътибор, ёшларнинг порлоқ келажаги учун берилаётган имкониятлар ҳамда “Адолат” социал-демократик партияси томонидан иқтидорли ёшларни излаб топиб, уларни ўзлари қизиққан соҳалар бўйича тўғри йўналтиришга эътибор қаратилаётгани алоҳида қайд этилди.

Мусобоқада Шовот туманидаги барча маҳаллаларнинг 46-50-55 кг вазн бўйича ўғил болалари ва 44-48-52 кг вазн бўйича қиз болалари, спортнинг эркин кураш тури бўйича ғолиблик учун курашдилар.

Шоҳида Сапарбоева, “Асавий” маҳалласидан мусобоқа иштирокчиси, 1-ўрин ғолиби:

Мусобоқада 44 кг вазн бўйича ғолибликни қўлга киритдим, қувончларим чексиз. Биз ёшларга шундай имкониятларни яратиб берган Давлатимизга рахмат. Бу имкониятлардан фойдаланиб, юксак истеъдодимиз билан халқимиз фаровонлиги, юртимизнинг ривожи ва унинг келажаги учун хизмат қиламиз. Истак ва мақсадларимизни амалга ошишида яқиндан ёрдам бераётган жонкуяр мураббийларимиз, бундай мусобоқа ва семинар-тренингларни ташкиллаштириб, келажагимиз учун қайғураётган ташкилотчиларга миннатдорчилик  билдирамиз ва уларнинг ишончини оқлаймиз.

Тадбир сўнгида ғолибликни қўлга киритган ҳамда иштирок этган ёш спортчиларга партиянинг дипломи ва эсдалик совғалари топширилди.

Меҳриноз АБДИЯЗОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Шовот туман Кенгаши раиси.

Маҳалламиз пахлавонлари was last modified: Июль 31st, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »