Мақсадимиз — ҳар бир фуқаронинг сиёсий саводхонлигини ошириш

4 Июль, 15:49 • Бухоро вилояти, Сиёсий ўқув, Янгиликлар • 191 марта кўрилди • Комментариев к записи Мақсадимиз — ҳар бир фуқаронинг сиёсий саводхонлигини ошириш нет

Ҳар бир фуқаронинг сиёсий билими ва саводхонлигини шакллантириш жамият тарақиёти ривожланишининг муҳим омили сифатида баҳоланади, албатта. Партиянинг “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори” лойиҳасини амалга ошириш мақсадида вилоятимизнинг ҳар бир маҳалласида сиёсий ўқувлар ташкил этилмоқда. Унда партиянинг вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши ходимлари, маҳалла фаоллари иштирок этиб, фуқароларнинг сиёсий фаоллигини ошириб келишмоқда.

Партиянинг Жондор туман Кенгаши ташаббускорлигида тумандаги “Мурғак” МФЙда ташкил этилган сиёсий ўқувда маҳалла фуқаролари сиёсий янгиликлардан бохабар бўлиб, қабул қилинган янги қарор ва фармонлар тўғрисидаги муълумотларга эга бўлишди.

Сиёсий ўқувда МФЙ раиси Сирожиддин Гулмуродов сиёсий янгиликлар билан фуқароларни бохабар этар экан, аввало, қабул қилинган “Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтди. Шунингдек, 30 июнда бўлиб ўтган “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV Қуролтойида мамлакатимиз раҳбарининг сўзлаган нутқи ҳақида ўзининг фикр ва мулоҳазаларини билдирганда, маҳалладаги ёшларнинг қувончи ичига сиғмай кетди. Қувонарлиси, ушбу ҳақида батафсил маълумот олиш учун маҳалланинг бир неча ёшлари партия ходимларига Президентимизнинг “Камолот” ЁИҲ IV Қуролтойидаги маърузасидан бир нусҳа олиш истагини билдиришди.

Халқ депутатлари Жондор туман Кенгаши депутати Мавлуда Болтаева эса фуқаролар сиёсий саводхонлигини янада бойитиш мақсадида бундай сиёсий ўқувларни янада кўпайтириш, туманнинг ҳар бир маҳалласида уларни ўтказиш борасида ўзининг таклифларини билдирди.

Сиёсий ўқув давомида фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди. Тадбир кўтаринки кайфиятда ўтди.

Моҳигул Абдуллаева,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Мақсадимиз — ҳар бир фуқаронинг сиёсий саводхонлигини ошириш was last modified: Июль 4th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »