Мирзаободда туман сессияси бўлиб ўтди

29 Июль, 17:52 • Сессия, Сирдарё вилояти, Янгиликлар • 121 марта кўрилди • Комментариев к записи Мирзаободда туман сессияси бўлиб ўтди нет

Халқ депутатлари Мирзаобод туман Кенгашининг сессияси бўлиб ўтди. Унда туман фаоллари билан бир қаторда сиёсий партиялар фаоллари, мутасадди ташкилот раҳбарлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан туман ҳокими Ботир Мирзакулов, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Элёр Абдуллаев, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Фарҳод Шерназаров, Жиноят ишлари бўйича Мирзаобод туман судининг судьяси Санжар Расулов, туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий — маърифий ишлар бўйича ўринбосари Раҳим Анорбоевларнинг ҳисоботлари тингланди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 12 июлдаги видеоселектор йиғилишидаги маърузасидан келиб чиқиб, туман Кенгашининг устувор вазифалари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида туман ички ишлар бўлими томонидан олиб борилган ишлар, туманда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш борасида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий маърифий ишлар бўйича олиб борилган ишлар ва бошқа масалалар муҳокама этилди.

Мавлуда Алтмишева, халқ депутатлари Мирзаобод туман Кенгаши депутати:

Мамлакатимиз раҳбари сиёсий партиялар фаолиятини янги тизим асосида шакллантириш, депутатлик гуруҳи фаолиятини халқ манфаати билан чамбарчас боғлаш, аҳолини ишончини ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги йўлида олиб бораётган ишларни қўллаб-қувватлаш йўлида, ўз фаолиятларида чинакам халқ вакили сифатида ўзгаришлар киритиш масалаларида ўта муҳим вазифа ва топшириқлар бердилар. Мамлакатимиз раҳбари билан онлайн мулоқотдан сўнг ўзимнинг депутатлик фаолиятим давомида олиб борган ишларимни сархисоб қилиб, шу нарсага амин бўлдимки, ҳали депутат сифатида халқ манфаати йўлида олиб борадиган ишларимиз жуда бисёр экан. Юртбошимиз таъбирича депутат бу халқ билан давлатни боғлаб турувчи кўприк. Шундай экан энди мен депутат деган номни ҳар томонлама оқлашга ҳаракат қиламан.

Сессия якунида муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Шерали ШОЙЗОҚОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Мирзаобод туман Кенгаши раиси.

Мирзаободда туман сессияси бўлиб ўтди was last modified: Июль 29th, 2017 by Ilhom

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »