Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги олдидан: Гўзалликка ошно асакаликлар

31 Июль, 17:48 • Адолат шарҳи, Андижон вилояти, Янгиликлар • 410 марта кўрилди • Комментариев к записи Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги олдидан: Гўзалликка ошно асакаликлар нет

Андижонда анъанавий равишда ўтказиб келинаётган “Андижонни кўркам ва обод вилоятга айлантирайлик!” кўрик-танлови бу йил Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги байрам тантаналарига уланмоқда. Асакаликлар ҳам байрам тантанасига астойдил тайёргарлик кўрдилар. Эрта баҳордан ҳар бир кўча ва хонадон, маҳалла гузарларини обод қилишга киришилди. Меҳнат жамоаларида яратувчилик доимий ишга айланди.

Қишлоқ ва маҳаллаларда ташкил этилган тадбирлар туман аҳлининг янгиликка интилиб яшаётгани, Президентимиз томонидан белгилаб берилган вазифалар ўз ижросини топаётгани, истиқлол берган имкониятлардан фойдаланиб эришилаётган ютуқлар, пировардида бугуни кечаги кунидан фаровон бўлаётгани, эртаси бугуниданда гўзал бўлишини кўрсатди.

Спорт-гўзаллик асоси демакдир. Бугун туманнинг ёшу кексаси буни юракдан хис этмоқда. Буни Эргашобод маҳалласидаги 2-тип спорт мажмуасида уюшмаган ёшлар иштирокида ташкил этилган спорт мусобақалари, Муқумий МФЙдаги марафон ва янги спорт майдонининг очилиши, мактаблардаги беллашувлар, мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг спортга ошнолиги яққол кўрсатиб турибди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Муқумий маҳалласидаги спорт тадбирларига ташриф буюрган вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Асакада қиличбозлик ва қўл жангининг ривожлангани, республика ва халқаро мусобақалар чемпионлари етишиб чиқаётганини таъкидлади.

“Обод турмуш тарзи” МЧЖ томонидан ташкил этилган мевани қайта ишлаш корхонаси, Эргашобод оилавий поликлиникаси, “Элегант” ва “Караван” савдо мажмуаларини фойдаланишга топширилиши туман аҳлига муносиб байрам совғаси бўлд. Бу ўз ўзидан туманда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолига савдо хизмати кўрсатиш сифатини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилаётганини кўрсатади.

Байрам тантаналарига Асаканинг фахри, эл суйган санъаткор Шерали Жўраевнинг иштироки янада файз киритди. Жонли ижродаги қўшиқлар кўнгилларга қувонч улашди.

-Бугун асакаликлар байрам нафаси билан яшамоқда,-дейди халқ депутатлари Андижон вилоят кенгаши депутати Илхомжон Абдулазизов.- ким билан суҳбатлашманг ҳаётдан мамнунлиги, истиқлол берган имкониятлардан хурсандлиги ва эртанги кунга бўлган ишончи хақида қувонч билан гапиради. Бу Президентимиз бошчилигида республикамизда амалга оширилаётган ислохотларнинг самарси демакдир.

“Фидойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон!” шиори остидаги  мустақиллик шодиёналари давом этмоқда.

Рустамжон ЭШОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Андижон шаҳар Кенгаши фаоли.

Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги олдидан: Гўзалликка ошно асакаликлар was last modified: Июль 31st, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »