Навоий шаҳар Кенгаши сессиясига масала киритилди

31 Июль, 20:02 • Депутатлик гуруҳи, Навоий вилояти, Сессия, Янгиликлар • 94 марта кўрилди • Комментариев к записи Навоий шаҳар Кенгаши сессиясига масала киритилди нет

Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон «Адолат» СДП депутатлик гуруҳи томонидан “Навоий шаҳридаги ички йўллар аҳволи” юзасидан шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари XXIII сессиясига масала киритилди.

Республиканинг шаҳар кўчалари, аҳоли пунктларига кириш ва ички йўлларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонинг иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишларида қайд этилган.

Шунингдек, “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги қонун ижроси юзасидан партия ташкилотлари ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳлари томонидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилган “Жамоатчилик назорати — қонун устуворлигининг гарови” лойиҳаси доирасида Навоий шаҳардаги йўллар ҳолатини ўрганиб шаҳар Кенгаши сессиясига кун тартибига масала олиб киришга эришилди.

Жорий йилнинг июнь-июль ойларида халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатларнинг ўз сайлов округларида сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашув натижаларининг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, баъзи бир жисмоний ва юридик шахслар томонидан ички йўлларни шикастланишига йўл қўйиш ҳолатлари учраб турганлиги ачинарли ҳолатдир.

Жумладан, Уй-жой коммунал бошқармаси томонидан Навоий шаҳридаги Амир Темур ва Жасорат кўчаларида жойлашган кўп қаватли уйларнинг олдида давлат бюджети ҳисобидан сифатли асфаллаштирилган йўлларни сув қувурларини ўтказиш мақсадида ўзвошимчалик билан қазиганлиги ва ушбу йўллар ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги, ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли томонидан нарозилик кайфияти билдирилганлиги Ўзбекистон «Адолат» СДП халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи томонидан аниқланган.

Натижада, сессия иштирокчилари партия депутатлик гуруҳининг ташаббус ва таклифларини инобатга олиб, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши томонидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, Кенгаш раиси (ҳоким) Навоий шаҳридаги мутасадди ташкилотларга аниқ белгиланган тартибда топшириқлар белгилаб берди.

Садоқат ШАМСИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Навоий вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Навоий шаҳар Кенгаши сессиясига масала киритилди was last modified: Август 1st, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »