Қонун устуворлиги-фуқаролик жамиятининг асоси

5 Июль, 19:33 • Давра суҳбати, Жиззах вилояти, Янгиликлар • 246 марта кўрилди • Комментариев к записи Қонун устуворлиги-фуқаролик жамиятининг асоси нет

Ўзбекистон «Адолат» СДП Жиззах вилоят Кенгаши вилоятдаги мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 13 июнь куни “Қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш – барча эзгу мақсадларимизга эришишнинг энг муҳим шарти” мавзусидаги видеоселектор йиғилишидан келиб чиқиб давра суҳбати ташкил этилди.

Ҳар бир давлатнинг дунё сиёсий майдонидаги обрўсини белгилаб берувчи асосий омиллардан бири, бу албатта мазкур давлатда инсон ҳуқуқ ва эркинларининг таъминланиши ва кафолатланганлигидадир. Мустақиллик йиллари ижтимоий-сиёсий жараёнларнинг тезкорлиги воқеа ва ҳодисаларнинг шиддати, оламу одам тақдирига бўлган муносабатнинг ўзгариши билан характерлидир.

Мамлакатимизда жамиятимизнинг ҳар бир соҳасида кенг қамровли ислоҳатлар олиб борилмоқда. Жумладан, Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 13 июнъ санасида “Қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш-барча эзгу мақсадларимизга эришишнинг энг муҳим шарти” мавзусида Суд органлари тизимини, одил судловни таъминлаш борасидаги ишлар аҳволи, муаммолар ва истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Юртбошимизнинг нутқи адолат ва қонун устуворлиги тарафдорлари томонидан катта мамнуният билан қарши олинди.

Маърузадан келиб чиқиб, суд ҳуқуқ тизимида келиб чиққан муаммо ва камчиликлар ва уларни бартараф этиш, фуқароларнинг суд органлари фаолиятидан тўлақонли фойдаланишларини рўёбга чиқариш, шунингдек, суд органлари тизимида холислик ва тортишув асосида фаолиятини тубдан яхшилаш масалаларига эътибор қаратилди, шунингдек, Ўзбекистон «Адолат» СДП сайловолди дастурида ҳам суд-ҳуқуқ тизими билан ҳамоҳанг эканлиги, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш, судларнинг мустақиллигини таъминлаш масалаларига тўхталиб ўтилганлиги, бундан ташқари, Ўзбекистонни ривожлантиришга қаратилган ҳаракатлар стратегиясининг бешта устувор йўналишларининг иккинчиси ҳам қонун устуворлигини таъминлашга  қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Бундан ташқари мамлакатимизда адолат тамойилларига амал қилиш барқарорлик, тинчликнинг ҳукм суришида уч асос — давлат, жамият ва фуқароларнинг ўзаро муносабатлари қонунийлигидадир. Бу асосда қонун устуворлиги таъминланган тақдирдагина жамият равнақ топади ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш имконияти туғилади. Бунда партиямизнинг 2014 йилдаги сайловолди дастурига эътибор берсак:

Биринчидан, мазкур сайловолди дастури “Адолат-ҳаётимизнинг бош меъзони, адолат –ҳар бир инсон учун” деб номланганлиги бу борада амалга оширишимиз лозим бўлган вазифаларимизга Президентимиз томонидан қандай эътибор қаратилганлиги кўрсатади.

Иккинчидан, Сайловолди дастуримизга асосан адолатлилик ғояси, барчанинг қонун олдида тенглиги, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, “Адолат-қонун устуворлигида” тамойилини амалга янада кенг жорий этиш устувор йўналиш ҳисобланади.

Учинчидан, Сайловолди дастуримизда партиямиз жамиятнинг шаклланиши ва демократлшувининг муҳим таркибий қисми бўлган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини изчиллик билан таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, суд ҳокимяти ҳамда адвокатура фаолияти мустақиллигини мустаҳкамлашга йўналтирилган қонунларнинг ташаббускорлиги бўлиши ва уларни қўллаб- қувватлашини белгилаб оламиз.

Партия дастурида суднинг холислиги, адолатлилиги ҳар бир фуқаронинг ундан фойдаланишини таъминлаш, суд ҳимояси соҳасини янада кенгайтириш-суд-ҳуқуқ соҳасини дермократлштириш муҳим йўналиши деб ҳисобланган.

Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш орқали халқимизнинг суд тизимига бўлган ишончини қатъий мустаҳкамлаш судни том маънода “Адолат қўрғони”га айлантириш мақсадида Жиззах вилояти Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилояти Кенгаши томонидан ҳам куни кеча Жизазах давлат педагогика институти мажлислар залида давра суҳбати ўтказилди.

Ушбу тадбирда Судялар ассотсиатсияси Жиззах вилоят филиали, Адвокатлар палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошармаси, Жиззах вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда вилоят Кенгаши аъзолари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, шаҳар ва туман кенгашлари раислари, партия фаоллари ҳамда Оммавий ахборот воситалари иштирок этди.

Ушбу тарғибот ишларининг асосий вазифаси жамиятда қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ органлари тизимида одил судловга эришиш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш ҳамда қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган кенг кўламли ислоҳатлар мазмун-моҳиятини аҳолига етказишдан иборатдир. Режага асосан 30 июндан 28 июлга қадар вилоятнинг шаҳар ва туманларида қўшимча чора-тадбирлар асосида тадбирлар ўтиши белгиланган ва ҳозирги кунга қадар вилоятнинг Арнасой, Бахмал ва Ғаллаорол туманларида бўлиб ўтди.

Олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар жамият ва давлат ўртасидаги ўзаро муносабатларни оқилона ҳуқуқий ҳал этишга қаратилган бўлиб, инсон ҳақ ҳуқуқлари ва унинг эркинлигини таъминлашга, ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятига хос замонавий тузилмалар шаклланишига асосдир.

Зеро, Президентимиз айтганидек, ”Адолат ва ҳақиқат ғояси ижтимоий ҳаётимизнинг барча жабҳаларини қамраб олмоғи лозим. Адолат ва ҳақиқат ғояси қонунчилик фаолиятимизнинг замини, бош йўналиши бўлмоғи шарт”.

Р.Р.ТЎЙЧИЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Жиззах вилоят Кенгаши раиси,

Жиззах вилоят партия депутатлик гуруҳи раҳбари.

Қонун устуворлиги-фуқаролик жамиятининг асоси was last modified: Июль 5th, 2017 by Ilhom

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »