Қонун ва адолат барқарорлиги — тараққиёт гарови

24 Июль, 11:59 • Давра суҳбати, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 363 марта кўрилди • Комментариев к записи Қонун ва адолат барқарорлиги — тараққиёт гарови нет

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ишлаб чиқилган 2017-2021-йилларда мамлакатимизни ривожлантиршнинг бешта устувор йўналишини қамраб олган Ҳаракатлар стратегиясида жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва суд – ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ этишга доир долзарб вазифалар белгилаб берди.

Юртбошимиз томонидан жорий йилнинг 13 июнь куни суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи, соҳадаги муаммолар ва истиқболдаги вазифаларга бағишланган йиғилишда сўзлаган нутқи эса бу соҳадаги ишларнинг янги даврини бошлаб берди десам муболаға бўлмайди.

Тадбирда қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишга йўналтирилган суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлашда эскирган қолип ва тамойиллар билан ишлаб бўлмаслиги ҳаётий мисоллар воситасида қайд этилди.

Шунингдек, бугунги фуқароларнинг ҳуқуқий онги, сиёсий дунёқараши ўсган, буни уларнинг нафақат ўзларининг шахсий масалаларида балки жойлардаги воқеликларга нисбатан билдирган фикр ва мулоҳазаларидан англаш қийин эмас. Шундай экан, суд-ҳуқуқ соҳаси ходимлари билан учрашувда Президентимиз томонидан ҳар томонлама чуқур асослаб берилган долзарб вазифаларни амалга ошириш нафақат суд идораларининг вазифаси,  балки бу борада ўзаро ҳамжиҳатликда, самарали иш олиб бориш ва белгиланган мақсадларга эришиш бутун бир жамиятнинг, айниқса биз депутатларнинг масъулиятли ва шарафли вазифамиз эканлигини унутмайлик. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, суд органлари фаолиятида шаффофликни, очиқликни таъминлаш ҳамда олиб борилаётган ишлар юзасидан халқимизни хабардор қилиб бориш мақсадида тизимли равишда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида соҳа ходимлари ахборотини эшитишни йўлга  қўйсак, илгари жазолаш воситаси сифатида тушунилган судга одамларнинг ишончи ортиб, одамларни ҳимоя қиладиган, адолатли қарор топдиган “Адолат қўрғони”га айланади. Зеро, Юртбошимиз таъкидлаганларидек, танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик, ҳар бир соҳада кундалик қоидамиз, фаолиятимизнинг асосий мезони бўлмоғи лозим.

Нодира БОТИРОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Халқ депутатлари Нуробод туман
Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари.

Қонун ва адолат барқарорлиги — тараққиёт гарови was last modified: Июль 24th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »