Сессияда маҳаллий депутатлар фаолияти танқидий баҳоланди

29 Июль, 18:15 • Сессия, Сирдарё вилояти, Янгиликлар • 132 марта кўрилди • Комментариев к записи Сессияда маҳаллий депутатлар фаолияти танқидий баҳоланди нет

Сирдарё вилояти ҳокимлигида халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Юртбошимизнинг жорий йил 12 июлдаги видеоселектор йиғилишидаги маърузасидан келиб чиқадиган вилоят Кенгашининг устувор вазифалари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан олиб борилган ишлар, вилоятда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш борасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий – маърифий ишлар бўйича олиб борилган ишлар ва бошқа масалалар муҳокама этилди.

Сессияда дастлаб “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 12 июлдаги видеоселектор йиғилишидаги маърузасидан келиб чиққан ҳолда, вилоят Кенгашининг устувор вазифалар” юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси, халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши раиси Ғофиржон Мирзаевнинг маърузаси тингланди.

Маърузада таъкидланганидек, айни пайтда Сирдарё вилоятида сиёсий партиялар ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши фаолияти таҳлил этилиб, ҳудудда мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича қонунчиликда белгиланган ваколат ва имкониятлардан тўлиқ фойдаланмаётганликлари натижасида сирдарёликлар онгида мустаҳкам ўрин эгаллай олмаётганлигини кўрсатмоқда.

Шу ўринда, депутатлик гуруҳлари аъзолари ва сиёсий партия ҳодимларининг иш услубини тубдан ўзгартириш, аҳоли билан доимий мулоқотни ва таъсирчан депутатлик назоратини самарали йўлга қўйишни бугунги ҳаётнинг ўзи тақозо этаётганлиги сессия давомида маърузасилар томонидан эътироф этилди.

Шунингдек, сессияда “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан олиб борилган ишлар тўғрисида” вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Муҳиддин Жўраевнинг, “Вилоятда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш борасида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш” мавзусида вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ҳайрулла Тожиевнинг, “Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий – маърифий ишлар бўйича олиб борилган ишлар” тўғрисида вилоят ҳокимининг Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Отабек Абдуғаниевларнинг ҳисоботлари тингланди.

Сессия кун тартибида кўриб чиқилган масалалар юзасидан Кенгашнинг Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссияси, Ижтимоий – маданий ривожлантириш, Ёшлар сиёсати ва соғлом авлод масалалари бўйича доимий комиссия раислари сўзга чиқишди.

Депутатларнинг ўз сайлов округларида олиб бораётган ишлари танқидий таҳлил этилиб, керакли хулосалар чиқарилди.

Сессия якунида кун тартибида кўрилган барча масалалар юзасидан халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг қарорлари қабул қилинди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Сирдарё вилояти Кенгаши матбуот хизмати.

Сессияда маҳаллий депутатлар фаолияти танқидий баҳоланди was last modified: Июль 29th, 2017 by Ilhom

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »