Ватан келажаги ёшлар қўлида!

5 Июль, 15:47 • Ёш адолатчилар, Муносабат, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 141 марта кўрилди • Комментариев к записи Ватан келажаги ёшлар қўлида! нет

Мамлакатимиз тараққиёти ҳар томонлама ўсиб-униб келаётгани навқирон авлоднинг таълим тарбияси, маънавияти ва маданияти билан чамбарчас боғлиқ. Юртимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, ғамхўрлик мамлакатимиз олиб бораётган сиёсатнинг энг устивор йўналишидир. Ҳар бир соҳада қўлга киритилаётган марралар , ютуқлар ана шу ғамхўрлик ва қўллаб-қувватлашнинг ёрқин ифодасидир. Ватан тақдирига дахлдор эканликни ҳис қилиб яшаш ва берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиш ҳар бир Ўзбекистон фарзандининг муқаддас бурчидир.

Жорий йилнинг 30 июнь куни бўлиб ўтган “Камолот” ЁИҲнинг IV Қурултойида кўтарилган барча масала аввало ёшлар манфаати, ёшларнинг истеъдод ва иқтидорларини намоён қилиш учун хизмат қилади. Давлатимиз раҳбарининг шахсан ўзи ёшлар билан чин дилдан суҳбатлашиб, керак бўлса уларнинг дардини, қийнаётган муаммосини тинглаб ёки бўлмаса ёшларнинг таклиф ва тавсияларини ўрганиб, атрофлича фикр юритиб, ёшлар ичига кириб боргани алоҳида аҳамиятга молик.

Қурултой давомида Президент томонидан тегишли ташкилот раҳбарлари, олимлар, экспертлар, ёшлар вакиллари хулосаларидан, жаҳон тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда навқирон авлод манфаатларини тўлиқ ҳимоя қиладиган демократик ташкилот Ўзбекистон ёшлар иттифоқини тузиш таклифи билдирилди.

Ёшларнинг барча қатламларини қамраб оладиган ушбу ташкилот ёшларнинг тилидаги ва дилидаги гап бўлди дея айта оламиз.

Қурултой давомида кўпгина масалалар кўриб чиқилди. Айнан юртимиздаги иқтидор ва истеъдод эгалари бўлган йигитларимизни рағбатлантириш мақсадида “Мард ўғлонлар” давлат мукофотининг таъсис этилгани мамлакатимиз ўғлонларига янада шижоат бахш этади дея бемалол айта оламиз. Шунингдек, китоб ўқиш маданиятини оширишга ва таълим тарбия соҳасига бўлган эътибор ҳамиша халқимиз ҳаётида муҳим ўрин тутиши лозим. Ёшларга керагича имкониятлар ва имтиёзлар берилди. Ана энди ҳар бир ёш ўз олдига мен юртим тараққиёти учун нима қилаяпман айнан бугун нима қилолдим деган савол билан яшаши лозим.

30 июнь тарихий сана ҳисобланди. Айнан ушбу сана Ёшлар байрами сифатида ҳам эътироф этилди.

Ишонаманки, Қурултой берган имтиёз, рағбатлар порлоқ келажак учун янги қадам бўла олади.

Гулҳаё ИСМОИЛОВА,

“Камолот” ЁИҲ IV Қурултой қатнашчиси,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Хоразм вилоят Кенгашининг
«Ёш адолатчилар» қаноти етакчиси.

Ватан келажаги ёшлар қўлида! was last modified: Июль 5th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »