Янги БПТда ипакчи партиядошларимиз сафи кенгаймоқда

29 Июль, 17:24 • Андижон вилояти, БПТ, Янгиликлар • 185 марта кўрилди • Комментариев к записи Янги БПТда ипакчи партиядошларимиз сафи кенгаймоқда нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Балиқчи туман Кенгаши раиси Зафардин Ғофуров тумапндаги БПТлар сони биттага кўпайганини айтиб қолди. Туманда янги ташкил этилган  «Andijon xanoy ipagi» масъулияти  чекланган жамиятига ишга қабул қилинган 15 нафар ёшлар сафимизга қўшилди. Одинахон Ҳасанова БПТ етакчиси этиб тайинланди.

Сиёсий жараёнларда биз билан бир сафда туриб иштирок этишни кўнглига туккан ипакчиларнинг дастлабки маҳсулотлари экспорт қилинди. Шу ўринда корхона иш фаолияти билан қизиқдик.

 Республикамиздаги каби Андижонда кейинги йилларда тайёрланган пиллани сотишда  қийинчиликка дуч келинаётганди. Чунки қайта ишлаш корхоналарининг фаолияти талаб даражасида эмас. Балиқчи туманида ташкил этилган «Andijon xanoy ipagi» МЧЖ бу муаммонинг ечими йўлида дадил қадам бўлди, деб айтсак муболаға бўлмайди.

Умумий қиймати 3 миллиард сўмлик мазкур лойиҳа асосан пиллани қайта ишлашга қаратилган. Корхона учун Мирзабошичек қишлоғидаги фойдаланилмай турган нон комбинати биноси ажратилди. Тажрибали мутахассис Насимжон Абдуллажонов бошчилигида таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилди. Хитой давлатининг замонавий дастгоҳлари келтирилди.

Ўтган ойда йилига 200 тонна пиллани қайта ишлаб, ипак  тайёрловчи мазкур МЧЖ ўз фаолиятини бошлади. Саралаш цехида қабул қилинган пилла пишириш, қайта ишлаш ва қадоқлаш цехларида ипакка айланади. Асосий  буюртмачи въетнамлик ҳамкорлар  билан тузилган 1,5 миллион АҚШ долларилик шартнома бажарилмоқда.

Лойиҳанинг истиқболи кўп жихатдан кадрларга боғлиқ, дейди касб устаси, Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоли  Одинахон Ҳасанова. — Шу сабаб, биринчи навбатда, «Устоз-шогирд» мактабини ташкил этдик. Малакали ишчиларга ёшларни шогирд қилиб бириктирдик.

Ҳозир ишловчилар сони 150  нафарни ташкил этмоқда. 2021 йилга бориб, пилла чиқиндисидан чорва ҳайвонлари учун озуқа тайёрлаш ва ипак матосидан тайёр кийимлар тикишни йўлга қўйиш ҳисобига бу рақам тўрт баробар ўсади.

Корхона маҳсулотлари сифатлилиги билан эронлик ҳамкорларга ҳам манзур бўлди. Келгуси йилдан бошлаб гилам комбинатлари учун ипак  етказиб бериш режалаштирилмоқда. Натижада ишлаб чиқариш суръати ўсиб, иқтисодий манфаатдорлик кескин ортади.

Мақсадимиз экспорт кўламини кенгайтириш билан бирга хорижлик ҳамкорларга тайёр буюмлар  етказиб бериш,-дейди корхона раҳбари Н.Абдуллажонов.- Ўтган бир ойда 98 тонна қабул қилинган бўлса, яқин кунларда омборларимиздаги пилла 150 тоннага етади.  Лойиҳанинг иккинчи навбатида тўрт қаватли янги бино қуриш кўзда тутилган. Бу билан «кумуш тола»ни шу ернинг ўзида тайёр маҳуслотга айлантириш имкони яратилади.

Соҳадаги янгиланишлардан кўзланган мақсад четга тайёр маҳсулот чиқариш баробарида манфаатдорликни ошириш. Қолаверса, жаҳон бозорида ўзбек ипагининг рақобатдошлигини кўрсатишдир.

Акбаржон НАЗАРОВ.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Андижон вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Янги БПТда ипакчи партиядошларимиз сафи кенгаймоқда was last modified: Июль 29th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »