Ёшларни ёт ғоялардан асраш таълим даргоҳларининг вазифасими?

11 Июль, 10:27 • Давра суҳбати, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 258 марта кўрилди • Комментариев к записи Ёшларни ёт ғоялардан асраш таълим даргоҳларининг вазифасими? нет

Миллат шаънин сотган бўлса ўзбек эмас,
Залолатда ётган бўлса ўзбек эмас.
Эй, ёзилган ғунча ила ҳабарим йўқ,
Қўли қонга ботган бўлса ўзбек эмас.

(Қиличбек Мадалиев).

Жамият барқарорлиги ва ривожланишига тўсиқ бўлувчи иллатлар — экстремизм ва терроризм ҳисобланади. Бу салбий иллатлар дин, миллат, чегара танламайди. Бугун экстремизм, ақидапарастлик, терроризимни бутун дунё халқлари қоралайди. Чунки, шиддат билан ривожланаётган бугунги даврда, дунё майдонларидаги минтақа ва ҳудудларни мафкуравий бўлиб олишга уринишлар турли йўллар билан амалга оширилмоқда. Инсоний ҳис-туйғуларини йўқотганлар ана шундай қабиҳ ишларга қўл урмоқда, ўзини дўст, миллатдош, ватандош қилиб кўрсатаётган жоҳиллар ғараз ниятлари йўлида ҳаётий тажрибага эга бўлмаган ёшларни, хотин-қизларни йўлдан уришга ҳаракат қилмоқда.

Шу каби салбий иллатларни олдини олиш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Зулфия маҳалла фуқаролар йиғинида “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Экстремизим, терроризим ва салбий иллатлардан ёшларни асраш бурчимиз” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Элёр Улуғмуродов, партия Самарқанд шаҳар Кенгаши раиси:

Ватан оиладан бошланади. Оилада тинчлик бўлса, юрт равнақ топади. Афсуски, гуруч кўрмаксиз бўлмаганидек, ҳаётимизда содир бўлаётган ноқонуний хатти-ҳаракатларни кўриб кўрмасликка оладиган, тинчликни сақлаш фақат давлатнинг иши деб ўйлайдиганлар, ўз фарзанди тарбияси билан қизиқмайдиган ота-оналар ҳам йўқ эмас. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, “Ўз болангни ўзинг асра” деган ибратли сўзларини унутмаган ҳолда, ёш авлоднинг турли ёт оқимлар таъсирига тушиб қолишини олдини олиш тўғрисида ғамхўрлик фақат ҳукумат, ота-она ёки таълим муассасаларининг вазифаси эмас, балки ҳар биримизнинг муҳим бурчимиз ҳисобланади. Зеро “Бир болага етти маҳалла ҳам ота, ҳам она” деган мақолнинг ҳақиқий маъносини англаб, шу асосда яшайдиган вақт келди.

Муҳтарам биринчи Президентимиз Ислом Каримов жаҳонда руй бераётган бу каби ҳолатлар, унинг оқибатлари ҳақида “Эй одамзод, кўзингизни очинг, огоҳ бўлинг, бугун терроризмнинг даҳшатли қиёфасини англаш вақти етди. Асримиз вабоси бўлмиш бу жирканч иллатнинг фақат шафқатсиз кўринишларини эмас, балки илдизларига етиб бориб, жамият ҳаётидан, дунё халқлари ҳаётидан уни таг-томири билан суғуриб ташлаш-барча давлатларнинг энг долзарб вазифаси бўлиши керак, бу йўлда барчамиз бир тан, бир жон бўлиб ҳаракат қилишимиз, қаттиқ кураш олиб боришимиз шарт”, деб куюниб сўзлаган сўзлар ҳар қачон бизни ҳушёрликка, эҳтиёткорликка, ҳар жиҳатдан ақл-идрок билан иш тутишга ундамоғи лозим. Зеро, мамлакатимизда ҳукм сураётган тинч ва осуда ҳаётни асраш, ватан келажагига дахлдор куч бўлган ёшларни юрт мустақиллиги, тараққиёти ва барқарорлигига муносиб ҳисса қўшишдек эзгу қадрятлар руҳида тарбиялаш ҳар биримизнинг энг устувор вазифамиз бўлиб қолмоғи зарур.

Лола САЙИДОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Ёшларни ёт ғоялардан асраш таълим даргоҳларининг вазифасими? was last modified: Июль 11th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »