Юртбошимиз маърузаси муҳокамада

12 Июль, 20:11 • Давра суҳбати, Фарғона вилояти, Янгиликлар • 142 марта кўрилди • Комментариев к записи Юртбошимиз маърузаси муҳокамада нет

Жорий йилнинг 13 июнь куни Юртбошимиз томонидан суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи, муаммолар ва истиқболдаги вазифаларга бағишлаб ўтказилган селектор йиғилиши юртимиз ҳаётида муҳим ўринга эга бўлди.

Айнан шу йиғилишда Президентимиз сўзлаган маърузанинг туб моҳиятига қаратилган тадбирлар вилоятимиз худуди бўйлаб давом этмоқда. Шундай тадбирлардан бири бугун Фарғона туманининг “Водил” шаҳарчаси, “Сапартак” дам олиш сиҳатгоҳида ўтказилди.

Дарҳақиқат, давлатимиз раҳбарининг судъялар фаолиятига берган эътибори, уларнинг фаолиятини тубдан ислоҳ этиш борасида берган керакли таклифлари, танқидий фикр-мулоҳазалари ўринли, албаттта.

Фарғона туман партия ташкилоти бошчилигида бўлиб ўтган ушбу тадбирда туман маъмурий ишлар бўйича суд раиси Камолиддин Раҳимов, “Бўстон” МФЙ профилактика инспектори, катта лейтенант Олимжон Азимов, судлов, ички ишлар органлари вакиллари, адвокатлар ҳамда партия фаоллари иштирок этдилар.

Олимжон Азимов, “Бўстон” МФЙ профилактика инспектори, катта лейтенант:

Президентимиз маърузасини чуқур ўрганар эканмиз, давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик бугунги кунда давлат бошқаруви органларида фаолият кўрсатаётган барча инсонлар қатори судьялар фаолиятининг ҳам кундалик қоидаси бўлиб қолишини тақозо этмоқда.

Тадбирда сўзга чиққан Фарғона туман партия ташкилоти раиси Нодир Каримов фуқароларнинг суд идоралари фаолияти, суд қарорларининг нечоғлик адолатлиги юзасидан депутатлик қабулхоналари ва партия ташкилотига келиб тушган ариза ва шикоятлар тўғрисида гапириб, бу соҳадаги муаммо ва камчиликларни жамоатчилик назорати асосида муҳокама қилиш таклифини билдирди.

Шунингдек, очиқ мулоқот қисмида партия фаоллари Юртбошимизнинг ушбу маърузаси юзасидан иштирокчилар муносабатларини ўрганиб, қайд этиб бордилар ва муҳокама давомида партиянинг расмий нашри бўлган “Адолат” ижтимоий-сиёсий газетасининг махсус 25-сонини тақдим этдилар. Тадбир қизиқарли ва мунозараларга бой ўтди.

Нодир КАРИМОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Фарғона тумани Кенгаши раиси.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »