Замонавий, фаол ва етакчи аёллар мустаҳкам оилада камол топади

11 Июль, 16:32 • Аёллар қаноти, Бухоро вилояти, Давра суҳбати, Янгиликлар • 158 марта кўрилди • Комментариев к записи Замонавий, фаол ва етакчи аёллар мустаҳкам оилада камол топади нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП эркак ва аёлларнинг
тенг ҳуқуқлилигини таъминлайдиган жамият тарафдори
ва шу мақсадда аёлларнинг тенг ҳуқуқ ва имкониятлар учун
интилишини қўллаб-қувватлайди.

(Ўзбекистон «Адолат» СДП сайловолди дастуридан).

Жамиятда ўз ўрнига эга аёлларни тарбиялашда аввало оиланинг роли беқиёс. Ўзбекистон “Адолат” СДП Когон шаҳар Кенгашининг “Аёллар қаноти” томонидан партиянинг “Соғлом оила – соғлом жамият – порлоқ келажак” лойиҳаси доирасида “Замонавий, фаол ва етакчи аёллар мустаҳкам оилада камол топади” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда партиянинг Когон шаҳар Кенгаши ходимлари, партиядан сайланган депутатлар, фаол аъзолар ҳамда шаҳардаги “Бобур” МФЙ фуқаролари иштирок этишди.

Таъкидлангандек, дастлаб партиямиз томонидан аёлларнинг жамиятда мустаҳкам ўрнини эгаллаши мақсадида амалга оширилаётган ишлари хусусида тўхталиб ўтди. “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли”, “Адолатли қайнона” сингари кўрик-танловларнинг ташкил этилиб, аёлларнинг янада сиёсий фаоллигини оширишга хизмат қилиб келаётганлиги борасида маърузачи томонидан сўз юритилди.

Шунингдек, партиянинг Когон шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” раиси Гулнора Мўминова сўзга чиқиб, жамиятда фаол аёлларни тарбиялашга алоҳида эътибор бериш лозимлиги хусусида фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

Аёл аввало, жамиятни қурувчи буюк зот экан, уни ҳар томонлама мукаммал шахс қилиб тарбиялашда барчамиз эътиборли бўлмоғимиз даркор. Аввало, мустаҳкам оилани бунёд этишда қизлар тарбиясига эътиборли бўлиш бугунги кунда бу барчанинг масъулиятли вазифаси бўлмоғи даркор. Замонавий, фаол ва етакчи аёлларни тарбиялаш учун оилада соғлом муҳитни шакллантиришимизга эътиборли бўлишимиз талаб этилади. Бу борада маҳаллаларда қатор давра суҳбатлари ўтказиб келинмоқда. Шунингдек, хотин-қизлар орасида салбий оқибатларнинг олдини олинмоқда. Иш билан таъминлаш мақсадида Бандликка кўмаклашиш маркази Когон шаҳар бўлимининг маълумотларидан фойдаланган ҳолда ҳисобот бериляпти. Ёш қизалоқларимиз турли тўгаракларга жалб этилиб, соғлом оилани шакллантириш мақсадида, шу билан бирга аёллар фаоллигини янада кучайтириш борасида олиб бориладиган ҳар бир ислоҳот албатта ўзининг ижобий натижаларини кўрсатади. Бу эса барчамизнинг энг катта ютуғимиздир.

Давра суҳбатида аёлларнинг жамиятда фаол бўлишида мустаҳкам оиланинг ўрни ҳамда соғлом жамиятнинг роли беқиёс эканлиги таъкидланар экан, маҳалланинг фаол аёллари бу борада ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Давра суҳбати кўтаринки кайфиятда ташкил этилди.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »