“Адолат қабулхонаси”: мурожаатлар ечими партия хайрихоҳларини кўпайтирмоқда

21 Август, 14:14 • Адолат қабулхонаси, Бухоро вилояти, Янгиликлар • 71 марта кўрилди • Комментариев к записи “Адолат қабулхонаси”: мурожаатлар ечими партия хайрихоҳларини кўпайтирмоқда нет

Ҳар бир мурожаат билан ишлаш, уларнинг ечимини топиш биз партия ходимлари олдида турган энг масъулиятли вазифалардан бири саналади. Шундай экан, доимо давлатимиз раҳбари таъкидлаб ўтганларидек, халқ дарди билан яшамоғимиз лозим.

Партиямизда ташкил этилган “Адолат қабулхона”ларига ҳам жуда кўп фуқаролар мурожаат қилишади. Тўғри, ушбу мурожаатлар ўрганилади, аммо ҳаммаси ҳам ўз ечимини топяпти деб айта олмаймиз. Баъзилари депутатлик сўрови асосида ҳал этилса, яна баъзилари эса фаол аъзоларимиз томонидан ҳал этиб берилади. Афсуски, айримлари қоғозда қолиб кетяпти. Аслида ҳар бир мурожаатни синчковлик билан ўқишимиз, уни таҳлил қилишимиз, энг муҳими, ҳал этишда кўмакдош бўлишимиз лозим.

Партиянинг Жондор туман Кенгашида ташкил этилган “Адолат қабулхонаси”га ҳам қатор мурожаатлар келиб тушмоқда. Хусусан, туманнинг “Жондор” шаҳарча фуқаролар йиғини “Теракзор” кўчасида истиқомат қилувчи Алеся Пешкова ишсизлик муаммоси билан мурожаат қилди.

Фуқаро ўрта маълумотга эга бўлиб, “тикувчилик, компьютер саводхонлиги” курсларини битирган бўлса-да, неча йиллар давомида аниқ жойда фаолият юритмаган, бу эса унинг оилавий шароитига ўзининг салбий таъсирини кўрсатиб келган. Қабулхонамизга келиб тушган ушбу мурожаатни партиямизнинг депутатлари ҳамда фаол аъзолари билан ўргандик ҳамда ижобий томонга ҳал этишга эришдик.

Фуқаронинг мурожаати “Адолат қабулхонаси”да ўз ечимини топди!

Алеся Пешкова тумандаги “Ҳунар тадбиркорлик ресурслари хотин-қизлар” марказига тикувчи-уста сифатида ишга жойлаштирилди.

Алеся Пешкова, “Жондор” ШФЙ фуқароси:

Ишсизлик муаммосини партиянинг тумандаги “Адолат қабулхонаси”га келиб айтганимдан сўнг партия ходимлари мурожаатимни ижобий томонга ҳал этиб беришга ҳаракат қилишди, мана, ҳозир, тикувчи-уста сифатида “Ҳунар тадбиркорлик ресурслари хотин-қизлар” марказида фаолият олиб боряпман. Мен, партия сайловолди дастурида олға сурилган ғояларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Адолат” СДПга аъзо бўлдим. Бу эса менинг сиёсий саводхонлигимни шакллантиришга, ҳуқуқий билимимни янада бойитишга кўмак бўлади.

Ушбу марказда 20 га яқин тикувчи қизлар фаолият олиб боради, уларнинг асосий вазифалари кўрпа ва кўрпача тўшакларини тикиб, аҳоли хонадонларига етказиб беришдир. Марказ раҳбари Сабоҳат Қуллиева ҳудуддаги жуда кўп қизлар бу ерда ҳунар сирларидан сабоқ олиб кетаётганлиги, иш билан таъминланаётганлигини айтиб ўтди.

Фуқаролар мурожаати “Адолат қабухонаси” томонидан ўз ечимини топса, ўз ўрнида партиямизнинг хайрихоҳлари ҳам кўпаяди. Бунинг учун эса барчамиз масъулмиз.

Умида ЯДГАРОВА,
Жондор туман Кенгаши раиси.

“Адолат қабулхонаси”: мурожаатлар ечими партия хайрихоҳларини кўпайтирмоқда was last modified: Август 21st, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »