Адолат ҳар кун керак

30 Август, 16:44 • Депутат минбари, Депутатлик гуруҳи, Муносабат, Навоий вилояти, Янгиликлар • 124 марта кўрилди • Комментариев к записи Адолат ҳар кун керак нет

Шу йилнинг 13 июнь куни Тошкент шаҳридаги суд органлари тизмида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи, муаммолар ва истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари адолат халқимиз учун азал азалдан тинч ва фаровон ҳаёт мезони, барча эзгуликлар манбаи бўлиб келгани Соҳибқирон Амир Темур бобомиз “Куч — адолатда” деган ҳикматга амал қилиб, давлат бошқарувини ташкил қилиш, эл-юртнинг тинчлиги ва ободлигини таъминлашга эришганини қайд этиб, бугунги кунда мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этишда қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш энг муҳим вазифа бўлиб қолаётганини таъкидлади.

Видеоселектордан келиб чиқиб, “Адолат” СДП Нурота туман Кенгашида депутатлик гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда туман Кенгаши раиси А.Рўзиевнинг маърузаси тингланди. Шу куннинг талабларидан келиб чиққан ҳолда биз ҳам Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш орқали ҳалқимизнинг суд тизимига бўлган ишончини қатъий мустаҳкамлаш, судни том маънода “Адолат” қўрғонига айлантиришдан иборатдир, деган пур маъно сўзларини ўзимизга дастурамал қилиб олсак, нур устига аъло нур бўларди.

Истам ИСМОИЛОВ,
Халқ депутатлари Кенгаши, Нурота туман Кенгаши депутати

Адолат ҳар кун керак was last modified: Август 30th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »