«АДОЛАТ» ЧИ АДВОКАТ

15 Август, 17:03 • Қашқадарё вилояти, Янгиликлар • 210 марта кўрилди • Комментариев к записи «АДОЛАТ» ЧИ АДВОКАТ нет

Адвокат, «Адолат» СДП фаоли Норсафар Норматов:

Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йил 13 июлъ куни пойтахтимизда суд органлари тизимида одил судловни таминлаш борасидаги ишлар аҳволи, муаммолар ва истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида жамиятда қонун устуворлигини таминлашга алоҳида эътибор қаратган эди. Юртбошимизнинг ушбу йиғилишдаги «Қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш – барча эзгу мақсадларимизга эришишнинг энг муҳим шарти» мавзуидаги маърузаси ва партиямизнинг «Адолат – қонун устуворлигида», «Қонун устувор бўлган жойда адолат бўлади», «Куч адолатда» каби ғояларини хаётга кенг жорий этиш, қонун устуворлигини таъминлашда бугун Малика опа каби малакали ҳуқуқшуносларнинг ҳизмати беқиёс.

Қарши туманидаги «Мухтасар» адвокатлик бюроси адвокати Малика Қосимова:

Ҳурматли Президентимиз суд органлари ходимлари билан учрашувдаги нутқидан келиб чиққан ҳолда, мутахассис сифатида айтишим мумкинки, судларни жазоловчи органдан фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини барча жабҳада мустаҳкам ҳимоя қилувчи идорага айлантиришда биз адвокатларнинг ҳам ҳиссаси катта, деб ўйлайман. Одамлар тақдири, хаёти судъялар қўлида экан, адвокатлар суд жараёнида кўриладиган барча ишлар якунида адолатли ҳукм чиқарилмагунча тиниб-тинчимаслиги лозим. Токи, жамиятда «Адолат» СДП илгари сураётган ўта муҳим ғоя, яъни «Адолат – ҳаётимизнинг бош мезони», «Адолат – ҳар бир инсон учун» тамойилларига амал қилинмагунча курашишимиз керак. Дарвоқе, айни кунларда мақоламиз қаҳрамони Малика опани Бешкент шаҳрида ҳамма танийди, самимий қарши олади, «адвокат опамиз” деб фахрланиб қўйишади. Аслида ҳам ўз касбининг жонкуяри бўлган инсон учун бундан ортиқ, баҳо бўлмаса керак. Малика Қосимованинг юристлик фаолияти 1981 йилда бошланган. Шу кунларда умрнинг 70 довонидан ошган бўлса ҳам нигоҳлари тийрак, ҳаракатлари дадил. Узоқ йиллик ҳуқуқшунослик фаолияти давомида катта тажриба тўплади. Мустақиллик йилларида қонун устуворлиги, фуқароларнинг ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида бор билим ва салоҳиятини ишга солди.

Малика Қосимова:

Адвокатларга бугун жуда катта имтиёзлар, ҳуқуқлар ва масьулият юкланган. Бундан мақсад, албатта, юртимизда қонун устуворлигини янада таъминлаш, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини ўз вақтида, адолатли тиклаш. Биламизки, адвокатура ҳуқуқий институт бўлиб, ҳуқуқий давлат ва жамият равнақининг асосий кўрсаткичларидан биридир.

Шу асосда Ҳаракатлар стратегиясида жиноят, фуқаролик, маъмурий ва хўжалик ишларининг кўрилишида адвокатнинг ролини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилган. Шу мақсадда:

адвокат томонидан далилларни тўплаш ва уларни жиноят иши материалларига қўшиш механиз­ми;

судгача ва судда иш юритишда адвокат томонидан юридик ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган масалалар бўйича давлат органлари ва ташкилотлардан маълумотномалар, тавсифномалар ва бошқа ҳужжатларни, экспертларнинг ёзма хулосаларини, мутахассисларнинг маълумот-маслаҳатларини сўраш ва олиш тартибини аниқлаштириш;

фуқаролик ва хўжалик низоларини судгача ҳал қилиш жараёнида, шунингдек жиноят процессида тартиб-таомилида адвокат иштирокини кенгайтириш;

суд ишини юритишда иштирок этиш учун адвокат ордерини расмийлаштириш ва тақдим этиш тартибини қайта кўриб чиқиш белгиланди.

Маълумки, ҳар бир тизимни шакллантириш, унинг фаолият кўрсатилишини таъминлаш хамда такомиллаштириб бориш, бунга имконият яратиб берувчи конунчилик базанинг мавжудлиги ҳамда иқтисодий (молиявий) жиҳатдан барқарорлик бунинг асосий омилларидан бири ҳисобланади.

Мамлакатимизда адвокатлик фаолияти нотижорат фаолият турларидан бири бўлиб, унинг мақсади даромад кўриш эмас, бал­ки жисмоний ва юридик шахсларга малакали юридик ёрдам кўрсатишдан иборатдир.

Мана шундай мақсадларни ўзида жо этган М.Қосимова раҳбарлигидаги «Мухтасар» адвокатлар бюроси ҳам соҳада самарали фаолият юритиб келмокда.

Бундан ташқари, адвокатура институтини янада мустаҳкамлаш мақсадида ҳамда мавжуд камчиликлар таҳлил қилинган ҳолда адвокатларга ҳакамлик судларида ҳакам сифатида иштирок этиш ҳуқуқини бериш, адвокат сўровини кўриб чиқиш тартиби ва муддатларини аниқлаштириш, адвокатга лицензия бериш ва уни интизомий жавобгарликка тортиш масаласида давлат органларининг ролини камайтириш, адвокатлик лицензияси фаолиятини тўхтатиш, тугатишнинг суд тартибини босқичма – босқич жорий этиш, адвокатлик тузилмаларининг янги ташкилий – ҳуқуқий шаклларини жорий этиш, шу жумладан, хорижий адвокатлик тузилмаларига ҳамда Ўзбекистон Республикасида доимий яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш имкониятини яратиш, тадбиркорлик субъектларига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш корпоратив юридик маслаҳатлар ва юридик консалтингларни ривожлантириш лозимлиги кўрсатиб ўтилган.

М.Қосимова:

Ҳаракатлар стратегияси бизнинг келажакдаги фаолиятимизни, мақсадларимизни аниқлаштириб берадиган мисли бир маёқ. Бу асосда келгусида адво­катура тизимида катта ўзгаришлар бўлишига шубҳа йўқ.

Амаки жиян низолашди. Уй устидан. Қарши туманидаги «Дашт» «қишлоғида бир уйда ака-ука яшаб келган. Аммо ака хасталик туфайли 2009 йилда вафот этади. Ука эса оиласи билан уйда яшаб қолади. Бу уйда ака-уканинг онаси ҳам яшаган эди. Хуллас, низо уйнинг ким қурганлиги-ю, мерос ҳуқуқи кимдалиги юзасидан келиб чиққан. Низоли вазият йиллар ўтса ҳамки, ечимини топмаган. Қайта — қайта судга мурожаат қилинган. Жиян бу уйда яшамаган бўлса ҳам отаси унга бу уйни мерос қолдирганини важ қилиб амакисининг тинчини бузаверган. Бу юзасидан 2012 йилда Қарши туман судининг ҳал қилув қарори чиқарилади. Аммо бу қарор чиқарилганда иккинчи томон иштирок этмайди. Қарор жиян — Ўлмас Раҳимкулов фойдасига ишлар эди. Қарорга кўра тезда уй Ў.Раҳимкулов номига расмийлаштирилиши лозим эди. Бу эса шу ерда яшаб келаётган оиланинг ҳуқуқларини поймол этилишига олиб келар эди. Малика Қосимова бу чигал ишни обдон ўрганди. Ахир, қандай қилиб, тинч-тотув, қолаверса, неча йиллардан буён яшаб келаётган оилани “уйдан чиқ” дейиш, кўчага ҳайдаш мумкин? Уларнинг ҳуқуқларини ким ҳимоя қилади. Ҳужжатлар ўрганилди, масала, ҳолат, вазият чамаланди. Албатта, бунинг учун адвокатдан жуда катта билим ва салоҳият, тажриба талаб этилади. Малика опа барчасини фош этди. Маълум бўлдики, Ўлмас Раҳимкуловни отаси Тўрақул Раҳимқуловнинг ўғли эканлигини тасдиқлайдиган ҳужжат шубҳали. Қолаверса, ўғилга ҳеч қандай мерос қолдирилмаган. Модомики, қариндошлик тасдиқланмаган экан, мерос ҳақида расмий ҳужжат мавжуд эмас экан, жиянни уйга эгалик қилиш учун қандай асоси бор? Айнан мана шу жиҳатларни ҳисобга олиб судга мурожаат қилинди. Суднинг ажримига кўра аввал Ў.Туракулов фойдасига чиққан қарор бекор қилинди ва иш қайта кўриш учун юборилди.

Одамзоднинг тинчи бузилмасин экан. Карши тумани Бешкент шахрида яшовчи Шоҳсанам Ризвонова ҳам осуда ҳаёт тарафдори эди. Бирок, у яшаб турган бир хонали уйга эга чикди. Анча чигал иш. Шоҳсанам Ризвонова ҳамшираликдан ҳам хабари бор. Шу сабабли, қолаверса инсонийлик юзасидан кекса, касалманд аёлга ғамхўрлик қилади. Унинг уйида яшаб, сўнгги кунларигача парваришлайди. Хуллас, шу-шу бўлиб аёл вафотидан сўнг уй Ш.Ризвоновага қолади. Бунга ҳам йиллар бўлди. Бирок, тўсатдан пайдо бўлган «меросхур» юқорида таъкидлаганимиздек Ш.Ризвонованинг тинчини бузди. Ўз хуқуқларини ҳимоя қилиш учун адвокатга Қарши туманидаги «Мухтасар» адвокатлик бюросига, Малика Қосимовага мурожаат қилган Ш.Ризвонова адашмади. Чунки, Малика опа Қосимова адолат рўёбга чиқишини таъминлаб, «меросхўр»нинг сохта хужжатлари-ю, ёлғон даъволарини фош этиб, ғаразли ниятини очиб ташлади.

Қоғозлар ҳужжатлар адвокатнинг кўп иши тушадиган жиҳозлар. Аммо бу касб эгалари учун доимо виждоннинг уйғоқ, бўлиши, ҳар бир масалада адолат нуқтаи-назаридан қараб, ҳолис нигоҳ, ташлаши жуда муҳим. Малика опа Қосимова мана шундай ҳусусиятга эга инсонлардан. Шу сабабли ҳам йиллар давомида жабрланиб низолар гирдобида бўлиб келган оила масаласини адолатли ҳал этиш пайида.

Карши туманидаги «Мухтасар» адвокатлик бюроси ёки Малика опа Крсимовани сураб, излаб келувчилар талайгина. Уларнинг барчаси адолат истайди, бузилган хукукларининг тикланиши тарафдори. Эрта тонгдан мана шундай адолат курашига, инсон манфаатлари химояси учун отланадиган Малика опа эса ҳар куни янги куч, янги ғайрат билан ишга киришаверади. Зеро, адолат тантанаси учун курашга кирганлар учун Аллоҳнинг узи куч-кудрат бераверади.

★★ ★

Малика опа:

Биласизми, ишимни нега яхши кураман, айнан кайси жиҳати ёқади, биласизми? Мушкули осон бўлган кишиларни миннатдорчилик тўла нигоҳларини кўриш, самимий сўзлари, қалб изҳорларини эшитишдан ортиқ бахт борми? Мана шундай дақиқалар, шундай лаҳзалар учун неча умримни бағишласам ҳам кам.

Қарши тумани ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзоси Муқаддас Мирсаидова:

Дарҳақиқат, Малика опа ҳуқуқшунос сифатида туманимизда ҳотин-қизлар муаммоларини қонуний ҳал этиш, партиямизнинг “Адолатли қайнона” тадбирларини кўтаринкилик руҳида ўтказишга ҳам алоҳида намуна кўрсатаяпти. Ҳаётда қайнона келин бир ҳил ҳуқуқларга эга эканлигини, қайнонанинг келинга ноҳақ зуғум, тазйиқ ўтказишга ҳеч қандай ҳаққи йўқлигини қонун доирасида аниқ ҳаётий мисоллар ёрдамида кўпчиликка тушунтирмоқда. Шу туфайли ҳам туманимизда оилавий жанжаллар йил сайин камаймоқда.

Ха, биз ҳам Малика опани ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш, кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини юксалтириш борасида олиб бораётган эзгу ишларида омад тилаймиз. Шу билан бирга тобора яқинлашиб келаётган энг улуғ, энг азиз байрам истиқлолимизнинг 26 йиллик тўйи билан қизғин муборакбод этган ҳолда, келгусидаги шарафли аммо масъулиятли ишларида ўзига мустаҳкам соғлик тилаб қоламиз.

 

Маҳлиё БОБОЕВА,
Комил САХАТОВ.

«АДОЛАТ» ЧИ АДВОКАТ was last modified: Август 15th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »