Адолат қўрғони мустаҳкамланади

3 Август, 12:57 • Андижон вилояти, Сессия, Янгиликлар • 113 марта кўрилди • Комментариев к записи Адолат қўрғони мустаҳкамланади нет

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 13 июнь куни мамлакатимиз  тарихида илк бор  республикада фаолият юритаётган судьялар билан учрашган эди. Унда Ватанимиз суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи, муаммолар ва истиқболдаги вазифалар ҳақида тарихий маъруза қилиб, муҳим топшириқлар берди. Халқ депутатлари Андижон вилоят кенгашининг навбатдаги сессияси ўз ишига Президентимизнинг ана шу  маърузасини дастуриламал қилиб олди.

Андижон вилоят ҳокими, Ўзбекистон Олий Мажлиси Сеснати аъзоси Шуҳратбек Абдураҳмонов олиб борган сессияда вилоятдаги фуқаролик, жиноят ва иқтисодий судлари томонидан амалга оширилган ишлар муҳокама этилди.

Таъкидланганидек, биргина фуқаролик ишлари бўйича  вилоят судлари томонидан  жорий йилнинг биринчи ярми давомида  11032 та фуқаролик ишлари кўрилиб, ҳил қилинган. Суд буйруғи тартибида 20211 та ариза  кўриб чиқилиб, ҳал этилди. Бу Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга эътибор кескин ортганини кўрсатади.

Судлар томонидан судлов тизимининг шаффофлигини таъминлаш, жамиятда адолат мезонини ўртаниш юзасидан олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлар ўз самарасини бермоқда. Жойларда сайёр судларнинг ташкил этилиши фуқароларда қонун ҳимоячиларига бўлган ишончни оширмоқда.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси Маъруфжон Усмонов соҳада амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ҳақида атрофлича маъруза қилди. Вилоят фуқаролик, жиноят ишлари ва иқтисодий судлари раислари Жўрабек Қорабоев, Раҳматжон Раҳимов ҳамда  Анваржон Шукруллаев амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот бердилар. Янги ташкил этилган вилоят маъмурий суди раиси вазифасини бажарувчи Дилмир Ҳалилов эса мазкур тизимнинг  мақсад ва вазифалари ҳақида гапирди.

Сессияда депутатлар фаоллик кўрсатиб, мутасаддиларга халқ тақдирига дахлдор саволлар билан мурожаат қилдилар, ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятдаги Халқ қабулхонаси мудри Мамазоир Хўжамбердимев кун тартибидаги мавзу юзасидан ўз фикрларини билдирди. Судларни чин маънодаги адолат қўрғонига айлантириш йўлида барчани фаолликка чақирди. Бу борада маҳаллий кенгаш депутатларининг фаоллигини ошириш юзасидан ўз таклифларини билдирди.

 

Акбаржон НАЗАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Андижон вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Адолат қўрғони мустаҳкамланади was last modified: Август 3rd, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »