“Адолатли қайнона”лар қайноналик маҳоратини кўрсатишди (+Радио)

19 Август, 17:01 • Аёллар қаноти, Кўрик-танлов, Тошкент вилояти, Янгиликлар • 139 марта кўрилди • Комментариев к записи “Адолатли қайнона”лар қайноналик маҳоратини кўрсатишди (+Радио) нет

Мазкур кўрик-танлов тафсилотлари “Ўзбекистон 24” радио канали орқали ёритилди.

Куни кеча Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Тошкент вилояти Кенгаши билан ҳамкорликда  Қибрай туманидаги 2-сонли Мусиқа ва санъат мактабида  “Адолатли қайнона” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Унда барча шаҳар ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар, халқ депутатлари вилоят, шаҳар, туман кенгашлари депутатлари, маҳаллий Кенгаш раислари, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Танловдан кўзланган мақсад партиямизга аъзо бўлган фаол, ташаббускор, жамоа ва оилада намуна кўрсата оладиган қайноналарни аниқлаш ва уларни рағбатлантиришдан иборат. Шунингдек, оила тарбиясида адолат ҳамда умуминсоний қадриятларнинг ўрнини юксалтириш ва унинг уйғунлашувини таъминлаш, никоҳнинг муқаддаслигини ёш авлод онгига чуқур сингдириш йўли билан оилаларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш, оила ва жамият, оила ва маҳалла муносабатлари билан боғлиқ анъаналар, сермазмун миллий қадриятларнинг илдизларини, аждодларимиз меросини ўрганиш ва оммалаштиришга кенг эътибор қаратилди.

Мукаррам Мадиярова, Юқори Чирчиқ тумани иштирокчиси, 2-ўрин соҳибаси;

Энг аввало, бугунги кўрик-танлов ташкилотчиларига ўз ташаккуримни изҳор этаман. Боиси бундай тадбирлар жамиятимизда мустаҳкам оилалар сонини кўпайишида, никоҳнинг муқаддаслигини ёшларимиз онгига сингдиришда, ажримларнинг олдини олишда, қайнона-келин муносабатларини тўғри йўналтиришда катта аҳамиятга эгадир. Шу билан бирга ҳаётий тажрибаларимиз билан бир қаторда сиёсий билимларимизни ҳам оширишда ўринлидир.

Тадбирни  партиянинг вилоят Кенгаши раиси Умид Шоумаров очиб берди ва иштирокчиларни танлов Низоми қоидалари билан яна бир бора таништириб ўтди. У сўзи давомида бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизларга қаратилаётган эътибор, яратилаётган шарт-шароитлар ҳамда партиянинг Сайловолди дастурида ҳам аёлларнинг жамиятдаги сиёсий мавқеини ошириш, ҳуқуқий билимларини кучайтириш, ташаббускор аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида мақсадли вазифалар ўрин олгани ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

Танлов қайноналарнинг ташаббускорлиги, ғоявий ва мафкуравий жиҳатдан дунёқараши мустаҳкамлиги, сиёсий саводхонлиги, умумбашарий ва ижтимоий қадриятларни яхши ўзлаштирганлиги, амалга оширган лойиҳалари, ўрнатган ҳамкорлик ишлари, жамоатчилик томонидан кенг эътироф этилишига оид маълумотларини таҳлил этиш, саралаш ва баҳолаш асосида амалга оширилди. Шунингдек, ушбу танловнинг ташкил этилиши “адолатчи” қайноналар орасида энг билимдон, зукко ва фаолларини танлаш, уларни янги-янги истиқболли режалар сари йўналтиришда муҳим омил бўлиши таъкидланди.

Рохила Ярлақабоева, Чирчиқ шаҳар иштирокчиси 1-ўрин соҳибаси:

Бугунги ўтказилган кўрик-танлов барча иштирокчилар қаторида менда ҳам катта таассурот қолдирди. Албатта, бундай тадбирлар маҳаллаларда, оилаларда ўзининг ижобий самарасини бермай қолмайди. Миллий қадриятларимизни бардавомлиги, ўзбекона урф-одатларимизнинг гўзал қирралари, билим салоҳиятимизнинг барчаси саҳнада яққол намоён бўлди. Маҳаллаларимизда мана шундай танловлар, тадбирлар сонини кўпайтиришимиз лозим деб, ўйлайман. Зотан, бизнинг анъаналаримизнинг қиёси-ю, улуғворлиги ҳеч бир юртда топилмайди.

Иштирокчилар белгиланган шартлар асосида ўзларининг билим ва маҳоратларини намоён этишди. Танлов натижаларига кўра, 3-ўринга Бекобод тумани иштирокчиси Холматова Ўғилой, 2-ўринга Юқори чирчиқ тумани “Кавардон” МФЙ иштирокчиси Мукаррам Мадияровалар лойиқ деб топилди. Вилоят босқичида  Чирчиқ шаҳридан ташриф буюрган Рохила Ярлақабоева “Адолатли қайнона” деб топилди ва республика босиқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди. Тадбир якунида барча қатнашчиларга Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгашининг дипломлари ва эсдалик совғалари топширилди.

Зулайҳо ЧЎЛПОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби.

“Адолатли қайнона”лар қайноналик маҳоратини кўрсатишди (+Радио) was last modified: Август 21st, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »