«Адолатли қайнона»: Оила фаровон бўлишида қайнонанинг роли қандай?

4 Август, 10:21 • Аёллар қаноти, Кўрик-танлов, Сурхондарё вилояти, Янгиликлар • 58 марта кўрилди • Комментариев к записи «Адолатли қайнона»: Оила фаровон бўлишида қайнонанинг роли қандай? нет

Ўзбекистон «Адолат» СДП томонидан «Маҳалла» хайрия жамоат фонди билан ҳамкорликда ҳудудларда ўтказилаётган «Адолатли қайнона» кўрик танлови оилада аҳиллик, юксак инсоний фазилатларни тарғиб қилиши билан ҳам кўпчиликнинг диққатини жалб қилмоқда.

Термиз туманидаги “Айратом” маҳалласида «Адолатли қайнона» кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Унда сафдошларимиз орасида фаол, ташаббускор, оилада маънавий қадриятларни шакллантира олган, хонадонларида тинчлик, хотиржамликни мустаҳкамлашда намуна бўлувчи мунис қайноналар иштирок этишди.

Кўрик-танловда иштирокчиларнинг ташаббускорлиги, жамият ҳаётидаги янгиланишлардан хабардорлиги, ғоявий ва мафкуравий жиҳатдан дунёқарашининг мустаҳкамлиги, миллий ва умуминсоний қадриятларни яхши ўзлаштирганлиги, оила ва жамият, оила ва маҳалла муносабатлари билан боғлиқ бой миллий анъаналар, сермазмун миллий қадриятларнинг илдизларини, аждодларимиз меросини ўрганиш ва оммалаштириш, оилавий тарбияда умуминсоний қадриятларнинг ўрнини юксалтириш ва унинг оилада уйғунлашувини таъминлаш, ёш авлодда маънавият, маданият, маърифатни янада юксалтириш орқали оилада баркамол авлодни тарбиялашда ибратли ҳаётий тажрибага эга эканлигига эътибор қаратилди.

Дилрабо Нармуратова, Ўзбекистон “Адолат” СДП “Аёллар” қаноти Кенгаши раиси:

Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад, оила ва никоҳнинг муқаддаслигини ёш авлод онгига чуқур сингдириш йўли билан оилаларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш, хонадонларда ҳуқуқий саводхонликни ошириш, адолат тамойилларига қатъий риоя қилишдан иборатдир. Оиланинг фаровон бўлиши кўп жиҳатдан қайнонага боғлиқдир. Ҳали ҳаётнинг пасту баландини кўрмаган ёш келин-куёв ўртасида муҳаббат деб аталмиш муқаддас ришталарни боғловчи ҳам, ҳаётда ўз ўрнини топишида муҳим аҳамият касб этувчи ҳам – қайнонадир. Айтиш жоизки, «Адолатли қайнона» танловида муайян ҳуддуда истиқомат қилаётган обрў-эътиборли, бой ҳаётий тажрибага эга, зиёли, кўпни кўрган, ибратли аёлларнинг иштирок этиши айни муддаодир.

Якуний натижаларга кўра “Айратом” маҳалласида яшовчи Гулжамила ая Ҳаитова ғолибликни қўлга киритиб, биринчи даражали диплом билан тақдирланди. Айтиш жоизки, Гулжамила аянинг беш ўғли ва келинлари, бир қизи ва 16 нафар невараси тинч-тотув, бахтиёр яшамоқда.

Шу маҳаллада истиқомат қилувчи пенсионер Шарофат Абдураҳмонова ва Сафархол Абдуназарова 2-3 ўринларга сазовор бўлишди.

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »