Қайнона адолатли бўлса оилада аҳиллик бўлади

10 Август, 11:48 • Аёллар қаноти, Андижон вилояти, Кўрик-танлов, Янгиликлар • 45 марта кўрилди • Комментариев к записи Қайнона адолатли бўлса оилада аҳиллик бўлади нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан  хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Партия ташаббуси билан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди билан ҳамкорликда ўтказилаётган “Адолатли қайнона” кўрик-танловининг кўпчиликда қизиқиш уйғотаётгани ҳам бежиз эмас.

Андижон давлат университети ўтказилган танловнинг  вилоят босқичи ўзига хос байрамга айлангани ҳам бунинг ифодаси демакдир. Унда ҳудудий босқичларда ғолиб чиққан ишти рокчилар билан бирга жойлардаги хотин-қизлар қўмиталарининг раислари, партия сафидаги фаол аёллар ва бой ҳаёт тажрибасига эга бўлган онахонлар иштирок этдилар.

-Кўрик-танлов адолат принципларига таянган холда оила ва жамият муносабатларини тартибга солиш, никоҳнинг муқаддаслигини ёшлар онгига сингдиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйгани билан аҳамиятли,- дейди Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят кенгаши раиси ўринбосари Малохатхон Мусаева.- Ҳудудий босқичларда иштирокчилар бу борада ўз фаолликларини кўрсатдилар. Оиланинг аҳиллиги, фарзандлар тарбияси борасида қайнона энг ишончли маслахатчи эканлигини ўз чиқишларида ифодаладилар. Бугун саҳнада ана шу холат янада тўлароқ ифодасини топди.

Белгиланган шартларни бажариш давомида ҳар бир иштирокчи қайнона ҳаётда ўзига хос санъаткор ҳам бўлиши  зарурлигини кўрсатдилар. Андижон туманилик З.Жабборова. Жалақудуқлик М.ортиқбоеваларнинг муомала маданияти, оналарга хос тутумлари кўпчиликка манзур бўлди.

Ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига кўра Избоскан тумани вакили, иккикелиннинг суюкли қайцнонаси Гўёхон Тўрақулова ғолиб деб топилди. Кўп йиллар ўқитувчилик касбида ишлаш билан бирга оиласида  ибрат мактабини яратганлиги эътироф этилди.

Кўрик-танловнинг бошқа иштирокчиларига ҳам “Энг зукко қайнона”, “Энг доно қайнона”, “Энг оқила қайнона” каби номинациялар бўйича ғолиблик насиб этди.

Рустамжон ЭШОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Андижон шаҳар Кенгаши фаоли.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »