Қайнона мисли она (+Радио)

14 Август, 18:06 • Аёллар қаноти, Бухоро вилояти, Кўрик-танлов, Янгиликлар • 132 марта кўрилди • Комментариев к записи Қайнона мисли она (+Радио) нет

Мазкур кўрик-танлов тафсилотлари “Бухоро” радио канали орқали ёритилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши томонидан партиянинг “Адолатли қайнона” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда партия ходимлари билан бирга туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган иштирокчилар, жойлардаги хотин-қизлар қўмитаси раислари, партия хайрихоҳлари иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон ва қарорлари ва Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Устави, партиянинг “Аёллар” қаноти фаолиятининг 2015-2019 йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастури талабларидан келиб чиқиб, оилаларда соғлом маънавий муҳитни шакллантиришга, ажримларнинг олдини олишга, никоҳнинг муқаддаслигини ёшлар онгига сингдиришга, қайнона ва келин муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган.

Ушбу кўрик-танлов 3 та шартдан иборат бўлиб, 1-шарт – ўзи ва оиласи ҳақида қисқача таништирув, 2-шарт – оилада фарзанд тарбияси ҳамда охирги шарт эса Ўзбекистон “Адолат” СДП сайловолди дастури ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан қонунчилигидан хабардорлиги юзасидан беллашув бўлиб ўтди.

Фароғат ая, «Адолатли-қайнона» кўрик-танлови иштирокчиси:

Қайнолик бахтини менга берган куёвим ва келинимдан миннатдорман. Айни дамда ушбу кўрик-танловда иштирок этишимда ҳам улар сабабчи. Мен тадбир ташкилотчиларидан ҳисобланган Ўзбекистон «Адолат» СДП Иштихон туман ташкилотига ўз миннатдорлигимни билдираман.

Ҳайъат аъзолари адолат мезонига таянган ҳолда барча иштирокчиларни адолатли баҳолаб, ўзининг ташаббускорлиги, сиёсий саводхонлиги, зийраклилиги, ҳар бир шартни бажаришда доим илдамлилиги билан алоҳида эътиборга эга бўлган партиянинг Бухоро туман Кенгашидан иштирок этган Раъно Ҳамроева биринчи ўринга лойиқ деб топилди ҳамда республика босқичига йўлланма олди.

Иккинчи даражали диплом билан Жондор тумани қатнашчиси Солиҳа Қўзиева, учинчи даражали диплом билан эса Когон шаҳар Кенгаши иштирокчиси Муҳаббат Саидовалар тақдирланишди.

Барча кўрик-танлов фаол иштирокчиларига партиянинг диплом, ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

 

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Қайнона мисли она (+Радио) was last modified: Август 24th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »