Қайнонажонлар вилоятда беллашдилар

10 Август, 11:20 • Аёллар қаноти, Кўрик-танлов, Фарғона вилояти, Янгиликлар • 108 марта кўрилди • Комментариев к записи Қайнонажонлар вилоятда беллашдилар нет

Сайловолди дастуримизда хотин-қизларга тааллуқли қонунчиликни янада такомиллаштириш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга доир кенг кўламли ислоҳотларни изчил давом эттириш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш каби муҳим вазифалар белгилаб қўйилган.

Ушбу дастурий вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, шу кунларда вилоятимизнинг барча худудларида партиямизнинг оқила аёллари учун мўлжалланган ажойиб тадбири “Адолатли қайнона” кўрик-танловининг туман-шаҳар босқичлари якунига етказилиб, вилоят босқичи ўтказилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 8 август куни Фарғона шаҳридаги “Дўстлик” мехмонхонаси анжуманлар залида вилоят партия Кенгашининг “Адолатли қайнона” кўрик – танлови вилоят босқичи ташкил этилди.

Дилноза Эрматова, вилоят партия Кенгаши етакчи мутахассиси:

Сафдошларимиз ичида фаоллиги, ташаббускорлиги билан ажралиб турадиган, жамоа ва оилада барчага намуна кўрсата оладиган аёлларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида ташкилланган мазкур танлов хотин-қизларимизни қизғин рақобатга чорлади.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Қудрат Маткаримов тадбирни тантанали тарзда очиб берар экан, кўрик-танлов қатнашчиларига омад ва фаоллик тилади.

Вилоят партия Кенгашининг «Аёллар қаноти» етакчиси Шаҳноза Ғаниева бошчилигидаги “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси вакилларидан иборат ҳайъат аъзолари танловда қатнашаётган иштирокчиларни  оила, маҳалла ва меҳнат фаолиятида эришган ютуқлари, иштирокчининг лидерлик ва нотиқлик қобилиятларига эгалиги, урф-одатлар ва миллий қадриятларга содиқлиги, фарзандлар тарбиясида адолатлилик, оилада маданият ва маърифат ўрнатилганлиги, ривоят ва мақоллар билиши, келини ва келинлари сони, сиёсий фаоллиги ва тарғиботчилиги бўйича ҳаракатларини босқичма-босқич баҳолаб бордилар.

Танлов сўнгида қайноналар ичида фаоллиги, зийраклиги, адолат ва оқиллик билан иш юритиши, сиёсий билимдонлиги билан устунлик кўрсатган Фарғона тумани иштирокчиси Ўлмасхон Мўминова ғолиб деб топилди.

Иккинчи ўринга сазовор бўлган Данғара туманидан ташриф буюрган онахон – Ўктамой Шоназарова ҳайъат аъзоларини ўзининг ижодий қобилияти ва қувноқлиги билан лол қолдирди.

Шунингдек, қайноналик бобида катта малакага эгалигини намойиш этган Қувайсой шаҳри вакили Мунаввар Раҳматуллаева ҳам адолатлилик, оила мустаҳкамлиги асослари, қайнона-келин муносабатлари борасида рақибларидан қолишмай тортишди ва 3-ўринни эгаллашга мушарраф бўлди.

Тадбир сўнгида ғолиб иштирокчилар вилоят партия Кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар ва биринчи ўрин соҳиби ҳисобланган Ўлмасхон Мўминова ушбу танловнинг Республика босқичига йўлланма олди.

Вилоятдаги мавжуд 19 та туман-шаҳарда деярли барча маҳалла хотин-қизларни қамраб олган мазкур кўрик-танлов аёлларимизда катта қизиқиш уйғотди.

Худди шундай ўзбек қайноналарига бағишланган танловлар Республикамизнинг барча вилоятларда давом этмоқда.

 

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати.

Қайнонажонлар вилоятда беллашдилар was last modified: Август 10th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »