Амалий ишлар кўпайса, хайрихоҳлар сафи ортади

31 Август, 16:37 • 2017 йил – Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, Адолат қабулхонаси, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 54 марта кўрилди • Комментариев к записи Амалий ишлар кўпайса, хайрихоҳлар сафи ортади нет

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да халқ билан мулоқотнинг самарали механизимлари кенг жорий этилмоқда. Аҳолини ўйлантираётган муаммолар ечимини топиш, уларнинг эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамлаш, кичик бизнес ва тадбиркорликка кенг жалб қилиш, қувонч-ташвишларига шерик бўлиш ҳамда амалий ишлар орқали сайловчилар ишончини қозониш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари томонидан ҳар ҳафтанинг чоршанба куни маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар ўтказилмоқда. Бунинг натижаси ўлароқ жойларда аҳолини қийнаётган масалалар ижобий ечимини топиб, фуқаролар қувончига шерик бўлиш билан бир қаторда, партия сафига хайрихоҳлар ҳам қабул қилинмоқда.

Хусусан, партиянинг Ургут туман Кенгаши томонидан тумандаги Санчиқул маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган учрашув давомида маҳалла раиси Б.Хўжамқулов мурожаатига кўра, маҳалла ҳудудида жойлашган 77-сонли умумтаълим мактабининг спорт зали яқинда фойдаланишга топширилган бўлишига қарамасдан, қурилиш ишларида йўл қўйилган камчиликлар сабабли спорт зал бугунги кун талабига жавоб бермайди.

Мазкур мурожаатни ўз вақтида ечимини топиш мақсадида туман партия Кенгаши депутатлари мактабнинг спорт залини қуришга масъул бўлган “Қўйи Тегана” масъулияти чекланган жамият директори Ф.Негматов билан биргаликда муаммо ижобий ҳал этилди.

Шунингдек, партия фаоллари учрашув сўнгида маҳалла раиси Б.Хўжамқулов мактаб ходимлари ҳамда маҳалла фуқароларидан 47 нафари амалий ишлар партияси бўлган “Адолат” социал-демократик партиясининг мақсад ва ғояларини қўллаб-қувватлаш йўлида хайрихоҳ эканлигини айтиб ўтди.

Учрашувнинг 47 нафар иштирокчилари Ўзбекистон “Адолат” СДП Низоми ва сайловолди дастури билан танишар экан, партияни мақсад ва ғояларини қўллаб-қувватлаш йўлида хайрихоҳ эканлигини айтиб ўтишди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Самарқанд вилоят кенгаши Матбуот хизмати.

Амалий ишлар кўпайса, хайрихоҳлар сафи ортади was last modified: Август 31st, 2017 by Ilhom

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »