Аниқ вазифалар белгилаб олинди

4 Август, 16:42 • Навоий вилояти, Пленум, Янгиликлар • 112 марта кўрилди • Комментариев к записи Аниқ вазифалар белгилаб олинди нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгашининг навбатдаги Пленуми бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлдаги Олий Мажлиси палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар юзасидан Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгашининг жорий иккинчи ярим йиллиги учун чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш, муҳокама қилишга эътибор қаратилди.

Сайловолди дастурининг ижроси бўйича электорат олдида, шу жумладан оммавий ахборот воситалари орқали мунтазам ҳисобот бериб борилишини таъминлаш вазифалари ҳам Пленум кун тартибининг асосий масаласи бўлди, — деди партия вилоят Кенгаши раиси Рустам Хайитов.

Эндиликда олдимизда турган энг муҳим вазифа, бу аҳоли орасига чурурроқ кириб бориш, одамларнинг дардини тинглаш, жойлардаги ижтимоий масалаларга ижобий ечим топишда фаол иштирок этишдан иборат. Бунда, айниқса, партиямиз тизимида йўлга қўйилган ҳар ҳафтанинг чоршанба куни маҳаллаларда ўтказилаётган учрашувларда фуқароларни ўйлантираётган муаммоларни ҳал қилишга амалий кўмак бериб, жиддий ва аниқ таклифлар тайёрлаб боришимиз зарур.

Албатта, халқ билан мулоқотни йўлга қўйишда рақамлар кетидан қувиш, ҳисобот учун ишлаш эмас, балки чин юракдан одамларнинг дардига қулоқ тутиб, уларни ўйлантираётган масалаларга ечим топишимиз, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда фаол иштирок этмоғимиз лозим.

Садоқат ШАМСИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Навоий вилояти  Кенгаши матбуот котиби.

Аниқ вазифалар белгилаб олинди was last modified: Август 4th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »