Аниқ вазифалар белгилаб олинди

7 Август, 16:19 • Пленум, Тошкент вилояти, Янгиликлар • 141 марта кўрилди • Комментариев к записи Аниқ вазифалар белгилаб олинди нет

Мазкур Пленум тафсилотлари “Ёшлар” радио канали орқали ёритилди.

Куни кеча Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Тошкент вилояти Кенгашининг IX Пленуми бўлиб ўтди. Унда  партиядан сайланган Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, барча шаҳар, туман Кенгашлари раислари,  “Ёш адолатчилар”, “Аёллар қаноти”  вилоят Кенгаши раислари фаоллари ҳамда ОАВлари ходимлари иштирок этишди.

Пленумда  Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлдаги Олий Мажлиси палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар юзасидан Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгашининг 2017 йил иккинчи ярим йиллиги учун чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш, муҳокама қилишга эътибор қаратилди.

 Йиғилишни Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси вазифасини вақтинча бажарувчиси Умид Шоумаров кириш сўзи билан очиб, кун тартибидаги масалалар билан таништирди.

Давлатимиз раҳабари Ш.Мирзиёев  билан бўлган учрашув миллий парламентимиз ва сиёсий партиялар фаолиятида  янги даврни бошлаб берди. — Айниқса, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фаолияти ҳақида билдирилган танқидий фикрлар қанчалик аччиқ бўлмасин, барчаси ҳақиқат. Бу партиянинг барча депутатларини, вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари раисларини, қолаверса, бошланғич партия ташкилотларини, бир сўз билан айтганда барча партия фаолларини ташвишга солиши керак, — дея такъидланди. Шу сабабдан, пленумда партия фаолиятининг барча йўналишлари танқидий таҳлил асосида тубдан қайта кўриб чиқилиб, Президентимизнинг маърузасидан келиб чиқадиган устувор вазифалар  белгилаб олиш зарурлиги айтиб ўтилди.

Мурод Хусанбоев, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати:

  • Дарҳақиқат, Президентимиз маърузасида таъкидланган танқидларнинг барчаси ўринлидир. Сайловолди дастуримизни керак бўлса, бугунги шиддаткор замондаги янги муаммоларни бартараф этишга йўналтирилган илғор ва пешқадам ғоялар билан бойитиб боришимиз керак, деб ўйлайман. Хусусан, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, таълим, соғлиқни сақлаш соҳаларини ривожлантириш бўйича дастурий вазифаларимизни амалга оширишда бугун аниқ натижалар кўрсатишимиз лозимдир.

Партиянинг Тошкент вилояти Кенгаши томонидан Давлат дастури ҳамда Президентимиз маърузасида белгиланган вазифалар асосида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Дастур 2 та бўлим 8 та банддан иборат бўлиб, унда партия фаолиятини тубдан ўзгартириш, ташаббускорликни кучайтириш, давлат бошқарув органлари ҳудудий тузилмалари билан ишлаш, уларнинг фаолияти устидан назоратни ўрнатиш, уюшмаган ёшлар билан ишлаш, депутатлик гуруҳлари фаолиятини танқидий-таҳлилий кўриб чиқиш каби масалаларга жиддий ёндашилди. Сайловчилар ишончини оқлашда халқ билан бевосита мулоқот қилишга, жойлардаги муаммоларни ижобий ҳал этиш мақсадига эътибор қаратилди.

Шунингдек, Пленумда партиянинг вилоят Кенгаш раиси томонидан паст натижалар кўрсатаётган шаҳар, туман Кенгашларининг фаолиятига танқидий баҳо берилди. Маҳаллий Кенгашларнинг айрим депутатлари ўз ваколатларидан тўлиқ фойдаланмаётгани, бугунги тезкор даврда  халқнинг ишончли вакили, “депутат” деган номга лойиқ иш кўрсатмаётганлиги, уларнинг ҳисоботлари асосида таҳлил қилинди.  Улар томонидан сессияга масала киритишда ташаббускорликнинг камлиги таъкидланди.

Иштирокчилар дастур режаси билан танишиб чиқиб, ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Пленумда  чора-дастурлар дастури лойиҳаси асосида, ҳудудий Кенгаш раислари ҳамда барча депутатларга алоҳида аниқ вазифалар, уларни амалга ошириш муддатлари белгилаб берилди.

Пленум  якунида кун тартибида кўрилган масалалар юзасидан  тегишли қарорлар қабул қилинди.

Зулайҳо ЧЎЛПОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби.

Аниқ вазифалар белгилаб олинди was last modified: Август 8th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »