Ҳар бир қонун моҳияти сиёсий билимнинг асосий омили

30 Август, 16:31 • Бухоро вилояти, Сиёсий ўқув, Янгиликлар • 69 марта кўрилди • Комментариев к записи Ҳар бир қонун моҳияти сиёсий билимнинг асосий омили нет

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Бухоро вилоят Кенгаши томонидан ўтказилган навбатдаги сиёсий ўқувда “Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг моҳияти партия ходимлари орасида таҳлил қилинди. Сиёсий ўқувда партиянинг вилоят Кенгаши ходимлари, партия аъзолари иштирок этишди.

Партия вилоят Кенгаши в.б. раиси Мақсуд Ҳамидов ушбу қонун таркиби, мақсад ва асосий принциплари хусусида таъкидлаб ўтди.

Партиянинг вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Дилбар Ҳамдамова қонуннинг ҳар бир моддаси мазмун-моҳиятини чуқур таҳлил қилиб берди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси судьялар олий кенгаши фаолиятининг принциплари қатори унинг таркиби, шакллантириш тартиби, асосий вазифалари, ваколатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари борасида батафсил тушунча бериб ўтди.

Ҳамкорликда қилинган ҳар бир иш, албатта ўзининг самарали натижаларини кўрсатади. Сиёсий ўқув давомида қонуннинг “Кенгашнинг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлиги” деб номланувчи 18-моддасига алоҳида тўхталиб ўтилди. Яъни моддада шундай дейилган: “Кенгаш судьялик лавозимига биринчи марта, навбатдаги ўн йиллик муддатга ва судьялик лавозимида бўлишнинг кейинги муддатсиз даврига тайинланадиган (сайланадиган) номзоднинг муносиблигини аниқлашда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раҳбарлик лавозимларига номзодни тайинлашда (сайлашда) ваколатли органнинг фикрини сўраб олади. Ваколатли орган Кенгашнинг сўрови олинган кундан эътиборан бир ой муддатда тегишли хулосани тақдим этиши керак.

Кенгаш номзоднинг судьялик лавозимига муносиблигини ўрганаётганда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ва бошқа ташкилотларнинг номзодни ушбу ташкилотларда ишлаган даврда шахсий ва касбий сифатлари ҳақидаги фикрини сўраб олади. Кенгашнинг сўрови келиб тушган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай жавоб юборилиши керак”.

Ҳар бир қонун, қарор ва фармонлар моҳиятини билиш, ўзлаштириш партия ходимларининг сиёсий саводхонлигини янада шакллантириш ҳамда ҳуқуқий маданиятини оширишги хизмат қилади.

Партиядошлар қонун мазмун-моҳияти билан танишар экан, мавзудан келиб чиққан ҳолда ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.

 Ўзбекистон “Адолат” СДП
Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати.

Ҳар бир қонун моҳияти сиёсий билимнинг асосий омили was last modified: Август 30th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »