Ҳар соҳада фаол бўлайлик

1 Август, 17:34 • Бухоро вилояти, Сиёсий ўқув, Янгиликлар • 210 марта кўрилди • Комментариев к записи Ҳар соҳада фаол бўлайлик нет

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Бухоро вилоят Кенгашида бўлиб ўтган навбатдаги сиёсий ўқувда давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 28 июлида қабул қилинган “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти кўриб чиқилди.

Мазкур қарорда қайд этилишича, бугунги кунда ҳар қандай соҳада фаол бўлиш, айниқса, оила, маҳалла, таълим муассасаларида ёшлар билан шуғулланиш, уюшмаган ёшларнинг дунёқарашини ўрганиш, партиянинг вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги “Ёш адолатчилар” қаноти томонидан ташкил этиладиган тадбирлар савиясига эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.

Қарорда тарғибот-ташвиқот ишларида ҳудудий, касбий ҳамда ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда мутаносиб, мақсадли ва мазмунли ёндашувни жорий этиш, ёшларда соғлом дунёқараш, жумладан, китобхонлик кўникмасини шакллантириш, интернет, ахборот-коммуникация технологияларидан оқилона фойдаланиш маданиятини ошириш, уларда ғоявий ва ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш каби бир қатор фикрларнинг келтирилганлиги сиёсий ўқувда алоҳида тилга олинди. Бу борада партия ходимлари ўз фаоллигини кўрсатиши шарт.

Партиянинг Бухоро вилоят Кенгаши бош мутахассиси Собир Ботиров Республика Маънавият ва маърифат Кенгашининг Республика Маънавият тарғибот маркази ҳамда Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий марказини бирлаштириш йўли билан уларнинг негизида Республика Маънавият ва маърифат марказини қайта ташкил этиш ҳақидаги таклифи келтирилганлиги айтилар экан, партиянинг бевосита ана шу ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни кучайтиришга эътибор қаратиши зарурлиги тадбир маърузачилари томонидан эътироф этилди.

Умида Ядгарова, партиянинг Жондор туман Кенгаши раиси:

Сиёсий ўқувлар ҳар биримизнинг сиёсий саводхонлигимизни оширмоқда. Таъкидлаш ўринлики, ташкил этилаётган ҳар бир сиёсий ўқувда давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинаётган фармон, қарорларнинг мазмун-моҳияти таҳлил қилиниши анъанга айланган. Бу эса партия ходимлари учун жуда катта имкониятдир. Хусусан, биз туман Кенгаши раисилари давлатимиз раҳбарининг “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги қароридан келиб чиққан ҳолда ёшлар билан ишлашга эътиборли бўлишимиз муҳим. Жумладан, уюшмаган ёшларнинг қизиқишини инобатга олган ҳолда кичик тўгаракларни ташкил этиш, китобхонликка эътибор қаратиш, салбий оқибатларнинг олдини олиш, бу борада тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришимиз лозим.

Сиёсий ўқувда қарор моҳияти тўлиқ ва батафсил тушунтирилди. Шунингдек, баъзи танқидий масалаларнинг ижобий ечимини топиш зарурлиги таъкидланди.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Ҳар соҳада фаол бўлайлик was last modified: Август 1st, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »