Ҳаракатлар стратегияси – тараққиётнинг янги босқичи

17 Август, 09:23 • Депутат минбари, Муносабат, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 163 марта кўрилди • Комментариев к записи Ҳаракатлар стратегияси – тараққиётнинг янги босқичи нет

Яқинда Президентимиз томонидан қабул қилинган “Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларнинг рақобатдошлигини ва молиявий барқарорлигини ошириш, ортиқча, эскирган рухсат бериш тартибларини бекор қилиш орқали ишбилармонлик муҳитини такомиллаштиришга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Мазкур қарор билан мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг ўз маҳсулотларини ташқи бозорларга мустақил етказиб бериши давлат томонидан қўллаб-қувватланди ва шу асосда “Ўзагроэкспорт” АЖ монополияси бекор қилинадиган бўлди.

Қарорга мувофиқ, жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб барча тадбиркорлик субъектларига янги мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини тўловни олдиндан 100 фоиз амалга ошириш шарти билан тўғридан-тўғри шартномалар асосида экспорт қилиш ҳуқуқи берилди.

Ушбу чоралар мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини кенгайтириш билан биргаликда деҳқон ва фермер хўжаликларини ташқи бозорда талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, ер ресурсларидан самарали фойдаланишга рағбатлантиради.

Қабул қилинган қарорнинг муҳим жиҳатларидан бири, нафақат маҳсулот ишлаб чиқарувчиларга, балки маҳсулотларни чет элга экспорт қилишда уларга кўмаклашадиган ташқи савдо ташкилотларига ҳам экспорт фаолиятини амалга оширишда кенг шароитлар яратилган.

Қарорда қайд этилишича бундан буён сертифиқатлаш идоралари томонидан ишлаб чиқариладиган ва четдан келтириладиган маҳсулотларга мувофиқлик сертифиқатлари 3 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда расмийлаштирилиши белгилаб қўйилганлиги, ташқи бозордаги ноқулай коньюктура шароитида ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларни таннархидан паст нарҳда экспорт қилишга мажбур бўлган кархоналар учун солиқ юкини камайтириш чоралари назарда тутилганлиги республикамиз экспорт салоҳиятини сезирарли даражада кучайтиришга, экспорт географиясини кенгайтиришга хизмат қилиши табиий.

Бизнинг маъсулияти чекланган жамиятимиз ички истеъмол бозорини йил давомида мева-сабзавот, узум ва картошка маҳсулотлари билан бойитиб, ташқи бозорларга харидоргир ва рақобатдош бўлган маҳсулотларни экспорт қилмоқда. Бу фаолиятимизнинг асосини ташкил этади.

Корхонамизда саккиз нафар ходим доимий иш билан банд бўлса, мавсумий иш ўринлари сони 100 дан ошади.

Жамият томонидан ўтган қиш-баҳор ойларида истеъмол бозорини тўлдириш мақсадида режадаги 860 тонна ўрнига 960 тонна ҳўл мева ва сабзавот маҳсулотлари жамғарилди.

Жорий йилнинг ўтган ойлари давомида Қозоғистон Республикасига 279,2 минг АҚШ доллари қийматидаги, жами 1 минг 840 тонна мева – сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинди. Биз замонавий маркетинг усулларини ўзлаштиришга ҳаракат қилмоқдамиз. Кохонамизнинг экспорт географиясини кенгайтиришда Президентимизнинг юқоридаги қарори муҳим ўрин тутиши, шубҳасиз.

Жамиятимизнинг экспорт салоҳиятини ошириш, ташқи бозорларда талаб юқори бўлган мева-сабзавот, узум ва картошка маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш мақсадида ўзимизга тегишли замонавий типдаги иссиқхона ташкил қилишни режалаштирдик.Бунинг учун бизга Бешариқ қишлоғида бир гектар ер майдони ажратилди. Ушбу лойиҳани амалга ошириш, яъни иссиқхонани қуриб, уни тайёр ҳолда топшириш юзасидан шу соҳада фаолият юритувчи хориж компанияларида  бири билан шартнома имзоладик. Уни амалга оширишда асосан банк кредит маблағларидан фойдаланиш назарда тутилган. Агар ушбу дастур-режа ҳаётга тадбиқ этилса, йилига 200 тонна экспортбоп сабзавот маҳсулотлари етиштириш, 12 янги иш ўрни яратиш имконияти вужудга келади.

Мамлакатимизда иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ошириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ташқи бозордаги рақобатдошлигини кучайтиришга қаратилган саъй ҳаракатлар биз тадбиркорларни ташаббускорликка, янги имкониятларни излаб топишга ундайди.

Бахтиёр МАТЯҚУБОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати,

“Бахт-ҳаракат меваси” МЧЖ раҳбари.

Ҳаракатлар стратегияси – тараққиётнинг янги босқичи was last modified: Август 17th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »