Қарор ва ижро: Кўкрак бези саратони бедаво дард эмас

31 Август, 15:00 • Депутат минбари, Муносабат, Фарғона вилояти, Янгиликлар • 156 марта кўрилди • Комментариев к записи Қарор ва ижро: Кўкрак бези саратони бедаво дард эмас нет

Жорий йил 6 июль куни Тошкентда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, соҳадаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари тиббиёт ходимлари билан ҳар учрашувларида, видеоселектор йиғилишларида, ҳудудларга уюштирган сафарлари мобайнида халқимизнинг ҳаётдан рози бўлишида тиббий хизмат сифатини юксалтириш муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидламоқда. Зеро, инсон учун ўзининг ва яқинларининг саломатлигидан ортиқ бойлик йўқ.

Хусусан, давлатимиз раҳбарининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори аҳоли орасида онкологик касалликларнинг олдини олиш ва барвақт аниқлашнинг самарали тизимини яратиш, онкологик касалликларга ташхис қўйиш ва даволашнинг илғор усулларини жорий этиш, республика онкология муассасаларининг моддий-техник базасини ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг тузилмасини такомиллаштиришга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.

Аёлларда энг кўп учрайдиган хавфли ўсма — кўкрак бези саратонининг оғир оқибатларга олиб келмаслиги уни вақтида аниқлашга боғлиқдир. Бу эса организмдаги ўзгаришларга бепарво бўлмасликни тақозо этади.

Маълумки, бугунги кунда кўкрак бези саратони дунё хамжамиятини қаттиқ ташвишга солиб, кўплаб аёлларнинг бевақт ўлимига сабаб бўлмокда. Таассуфки, ушбу касаллик йилдан –йилга ёшариб бориб, илгарилари 50-60 ёшли аёллар ўртасида кузатилган бўлса, бугунги кунда унинг илк асоратлари ўсмир қизларда ҳам кузатиляпти. Мазкур касалликнинг келиб чиқиш сабаби ва даъво чоралари аниқ эмаслиги эса ўз вақтида унга қарши курашишни талаб этади.

Онкология диспансерида саратон касалликларининг олдини олиш, уни ўз вақтида аниқлаш ва самарали даво чораларини қўллаш имкониятлари йил сайин ортмоқда. Жумладан, яқинда диспансерга лаборатория аппаратлари олиб келиб ўрнатилган. Амбулатория бўлимининг маммография хонаси рақамли маммография аппарати билан таъминланганлиги эса ўз навбатида шаҳримиз ва атроф туманлар хотин-қизларининг саломатлигида муҳим аҳамиятга эга.

Мазкур аппарат олиб келиб, ўртатилганига 6 ойдан ошди. Шу давр мобайнида 1 246 нафар хотин-қиз назоратдан ўтди. Уларнинг 42 нафарида саратон ва саратонолди касалликлари аниқланди. Текширувлар чоғида саратон касаллигининг 3 ва 4-босқичи ҳам аниқланганлиги эса барчамизни ташвишга соладиган ҳолатдир. Саратонолди касалликлари аниқланган беморлар ўз ҳудудларидаги оилавий поликлиникалар, саратон касалликлари билан оғриганлар эса диспансер назоратига олинди.

Маълумотларга кўра, маммография аппарати кўкрак бези саратонини аниқлашда муҳим ўрин тутади. Айниқса, 35 ёшдан ошган аёлларда касалликни аниклаш имкониятини 90-95% ни ташкил этади.

Кукрак бези саратони одатда оғриксиз бўлгани боис аёллар йилда камида бир ҳам назоратдан ўтишлари лозимлигини ҳаёлларига ҳам келтиришмайди. Ваҳоланки, маммографик текширувдан ўтиш бепул. Баъзи аёллар олий маълумотли, хатто тиббиёт ходими бўла туриб вақтида тиббий кўрикдан утмаганлиги натижасида саратоннинг сўнги босқичлари аниқланиб, ортга йўл қолмаётганлиги эса фуқароларда тиббий маданиятини ошириш кераклигидан далолатдир.

Поликлиникамиз онкология диспансер билан аёлларда сут бези саратонининг олдини олиш борасида ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Жумландан аёллар учун махсус акция ўтказилиб, 12; 15-сонли умумтаълим мактаблари, компьютер техналогиялари, педагогика, енгил саноат коллежлари ўқитувчи аёллари тўлиқ назоратдан ўтдилар.

Давлатимиз раҳбарининг тиббиёт соҳасига бўлган эътибори онкологик касалликлардан азият чекаётган фуқароларнинг саломатлигини яхшилаш, умрини узайтиришда юксак аҳамиятга эга.

Эъзозхон АХМЕДОВА,

Халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгаши депутати,

Қўқон шаҳар 3-оилавий поликлиника бош шифокори.

Қарор ва ижро: Кўкрак бези саратони бедаво дард эмас was last modified: Сентябрь 7th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »