Ҳашар – аҳил элга ярашар

19 Август, 16:38 • Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 100 марта кўрилди • Комментариев к записи Ҳашар – аҳил элга ярашар нет

Халқимизнинг тарихи минг йилликларга бориб тақалувчи қадимий қадрияти, ҳашар одати истиқлол йилларида янада мазмунан бойиди, умум миллий анъана тусини олди. Мамлакатимизда муқаддас байрамларни, қутлуғ кунларни юқори савияда, ўзгача тайёргарлик билан қаршилаш мақсадида туб замирида аждодларимизнинг инсонийлик, меҳр-оқибат, ўзаро ҳамжиҳатлик, юртга муҳаббат каби эзгу фазилатларини мужассам этган ҳашар тадбирилари уюшқоқлик билан ўтказилади. Ҳашарлар орқали хонадон, маҳалла, корхона ёки ташкилотларда ободонлаштириш, кукаламзорлаштириш ишлари олиб борилади, халқимиз кам таъминланган, муҳтож оилаларга, ёлғиз кексаларга амалий ёрдам кўрсатиш каби эзгу ишларга қўл уради.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 августдаги фармойишига биноан, жорий йилнинг август ойи Ўзбекистонда ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда 19-20 август — умумхалқ хайрия ҳашари кунлари деб эълон қилинган экан, Келинг азиз замондош, сафдош Республикамизнинг барча ҳудудларида энг улуғ, энг азиз айём — Мустақиллигимизнинг йигирма олти йиллик тантаналарини “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида муносиб кутиб олиш ва нишонлашдек улуғ мақсадни ўзида мужассам этган тадбир умумхалқ ҳашарида ўз улушимизни қўшайлик, маҳалламиз, кўча-куйнинг обод қилиб, шаҳар ва қишлоқларимиз чиройига чирой қўшайлик!

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот хизмати.

Ҳашар – аҳил элга ярашар was last modified: Август 19th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »