Асосий вазифаларга эътибор қаратилди

1 Август, 17:54 • Бухоро вилояти, Пленум, Янгиликлар • 149 марта кўрилди • Комментариев к записи Асосий вазифаларга эътибор қаратилди нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро туман Кенгашининг Пленуми ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлдаги Олий Мажлиси палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар юзасидан Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро туман Кенгашининг 2017 йил иккинчи ярим йиллиги учун чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш, муҳокама қилишга эътибор қаратилди.

Пленумда сўзга чиққан партия туман Кенгаши раиси Гулчеҳра Тожиева 12 июль куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис палаталари ва маҳаллий вакиллик органлари вакиллари ҳамда сиёсий партиялар фаоллари билан бўлиб ўтган учрашувларида миллий парламентимиз ва сиёсий партиялар фаолиятида янги даврни бошлаб берган тарихий воқеа бўлганлигини таъкидлади. Давлатимиз раҳбарининг мазкур учрашувда халқ вакиллари билан очиқ мулоқотга киришиб, фаолиятимиздаги камчиликларни чуқур таҳлил қилиб, илгари сурган таклифлари мамлакатимиз сиёсий тизимида туб бурилиш ясаши, шубҳасиз. Шунингдек, партияда мавжуд муаммоларнинг тилга олинганлиги қанчалик ҳақиқат бўлмасин, барча партия ходимлари бунга эътибор билан ёндашиши лозимлиги таъкидланди.

Маҳмуд Набиев, Ўзбекистон «Адолат» СДП Бухоро туман Кенгаши депутати:

Ҳар бир депутат аввало, халқни ўйлаши даркор. У фикри ва зикри билан халқ ичида яшаши шарт. Уларнинг муаммоларини ечишда албатта кўмакдош бўлмоғи зарур.

Пленумда партиянинг Бухоро туман Кенгаши фаолиятини тубдан яхшилаш, ривожлантириш борасида жорий йилнинг иккинчи ярим йиллиги учун чора-тадбирлар дастури Кенгаш фаолларига тақдим этилди. Дастурга кўра, партия фаоллари, депутатларнинг аниқ вазифалари, уларни амалга ошириш муддатлари белгилаб берилган. Йиғилиш иштирокчилари дастур лойиҳаси билан танишиб, ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини, таклифларини билдиришди. Кун тартибидан кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди, вазифалар белгиланди.

Шу билан бир қаторда вилоятнинг барча туман ва шаҳар кенгашларида Пленумлар ташкил этилди.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Асосий вазифаларга эътибор қаратилди was last modified: Август 4th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »